“Калмар ўйини” сериалининг финали катта муваффақият билан бошлаб юборилди, бироқ актёрлар учун бу жараён осон кечмади, деб ёзади “People талк”.

Сериалда бош қаҳрамон Ги Хун ролини ижро этган актёр Ли Жон Же қарийб 14 ой давомида қатъий парҳезга риоя қилган.
“Сўнгги икки ой вақт давомида мен аввалги даврга нисбатан анча оғир диетага амал қилдим. Натижада одатдаги вазнимдан 10 килограмм йўқотдим. Чунки мен нафақат Ги Хуннинг ҳис-туйғуларини етказишни, балки томошабинлар унинг қанчалик ҳолдан тойганини ҳам аниқ кўришини истар эдим”, дейди актёр.
Финал саҳнаси томошабинларда катта таассурот қолдирган бўлса-да, уни суратга олиш анча вақт талаб қилган. Қолаверса, бу саҳнани ёзиб олиш учун барча съёмка гуруҳига атиги битта имконият берилган.
Айни пайтда интернетда сериалнинг давомий қисми чиқиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. 2024 йил бошида Netflix томонидан лойиҳанинг спин-офф версияси эълон қилгани бунга далил бўлмоқда. Антиутопия ва ижтимоий драма жанрларига қизиқиш ошиб бораётгани сабабли лойиҳа яқин йилларда Netflixънинг энг машҳур спин-оффларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)