Жорий йилнинг апрель—май ойларида жами 11,4 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.
Жумладан, қуйидаги давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган:
- Ўзйўлкўприк кластерининг Навоий филиали — 2,0 млрд сўмлик;
- “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ — 1,97 млрд сўмлик;
- Касби тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими — 813,5 млн сўмлик;
- Каттақўрғон туман йўллардан фойдаланиш корхонаси — 600 млн сўмлик;
- Тўрткўл тумани Ободонлаштириш бошқармаси — 433 млн сўмлик;
- Тошкент вилояти Фтизиатрия ва пулмонология маркази — 405 млн сўмлик;
- Термиз давлат педагогика институти — 383,1 млн сўмлик;
- Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг махсус эксплуатация-монтаж бўлими — 250,5 млн сўмлик;
- “Наманган сув таъминоти” МЧЖ — 240,8 млн сўмлик;
- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Қашқадарё вилояти чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати — 210 млн сўмлик;
- Тахиатош туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси — 161,2 млн сўмлик;
- Тошкент шаҳар 52-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб — 140,4 млн сўмлик;
- Ургут “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи — 117,6 млн сўмлик;
- Нарпай тумани спорт мактаби — 108,6 млн сўмлик;
- Иштихон давлат ўрмон хўжалиги — 100 млн сўмлик;
- Учқўрғон туман ободонлаштириш бошқармаси — 61 млн сўмлик давлат харидлари.
Шунингдек, қуйидаги давлат харидларида қонунчилик талабларига зид равишда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этганлиги аниқланди:
- Амударё тумани ободонлаштириш бошқармаси — 946 млн сўмлик;
- Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилояти филиали — 720 млн сўмлик;
- Мўйноқ туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси — 627 млн сўмлик;
- “Ўзбектелеком” АК — 494,9 млн сўмлик;
- Болалар миллий тиббиёт маркази — 312 млн сўмлик;
- Навоий вилоят спорт бошқармаси Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби — 167 млн сўмлик;
- Юқори Чирчиқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси — 160 млн сўмлик давлат харидлари шулар жумласидандир.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича агентликнинг тақдимномалари асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, кўрсатиб ўтилган давлат харидлари қонунга хилоф равишда ўтказилишининг олди олинди.
“Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди”, дейилади агентлик хабарида.
Изоҳ (0)