Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Хутерер билан учрашди.
Томонлар ўртасида муҳандис-техника мутахассисларини тайёрлашда ўзаро таълим дастурларини жорий қилиш, Германия Федератив Республикасидан тажрибали олимларни Ўзбекистонга таклиф қилиш, долзарб глобал муаммолар ечимига қаратилган ўзаро илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш каби масалалар муҳокама этилди.
Мен учун мамлакатингизда элчи бўлиб хизмат қилиш катта шараф. Ўзбекистонда таълим, илм-фан йўналишларида бир қатор муҳим ишларни биргаликда амалга оширишимизга ишонаман, деди Манфред Хутерер.
Вазир Қўнғиротбой Шарипов элчи билан суҳбатда Ўзбекистонда илк немис тили университетини ташкил этиш масаласига ҳам тўхталган.
“Бугунги кунда ўзаро талабалар, профессор-ўқитувчилар алмашинуви дастурларини кенгайтириш, ёш олимларнинг Германияда илмий стажировкаларини ташкил этиш муҳим йўналишлардан биридир. Шунингдек, Германия томони билан Ўзбекистонда илк немис тили университетини ташкил этиш бўйича музокараларни давом эттиришга тайёрлигимизни маълум қиламан”, деди вазир.
Жорий йилнинг 15—22 июль кунлари Германиянинг Геттинген шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон немис тили олимпиадасида ўзбекистонлик иқтидорли мактаб ўқувчиси Райёна Иброҳимова олтин медални қўлга киритганди.
Изоҳ (0)