Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учкўприк туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.W.” МЧЖ раҳбари И.М. корхонанинг ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган қуритиш печини умумий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 379,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “В.б.” боғдорчилик-узумчилик ширкати масъул шахслари ва бошқалар ширкатга қарашли трансформаторга Янгийўл туман ТЭТ ПК “Электр ҳисоб” дастурига киритилмаган электр ҳисоблагич ўрнатиб, жами 279,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Қарши туманида 1 миллиард сўмдан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Қарши тумани “Наврўз” МФЙда фаолият юритаётган автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаси масъул шахслари электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан алмаштириб, дастурга киритмаган.
Изоҳ (0)