• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Москвадаги рейдда 500 дан ортиқ мигрант ушланди (видео)

    Россия пойтахти Москвада ноқонуний мигрантларни аниқлаш бўйича навбатдаги рейдлар ўтказилди. Бу ҳақда Тергов қўмитаси хабар берди.

    Foto: Videodan kadr
    Фото: Видеодан кадр

    Рейд давомида шаҳардаги хостеллар ва ибодатхоналар текширилган. Ушбу объектлардаги 500 дан ортиқ муҳожир текширув учун полицияга олиб кетилган. Россияга кириш ва мамлакатда бўлиш қоидаларини бузган 30 дан ортиқ киши маъмурий жавобгарликка тортилган ва чиқариб юборилган. Бундан ташқари, федерал қидирувда бўлган бир нафар мигрант қўлга олинган. 

    Тергов қўмитаси рейдлар айнан қачон ўтказилгани ва қайси давлатлар фуқаролари Россиядан чиқариб юборилганига аниқлик киритмаган.

    Москвада 2024 йил 22 март куни Crocus City Hall концерт залида содир этилган теракт мигрантларга нисбатан текширув кучайишига сабаб бўлди. Россия ҳукумати бир неча Тожикистон фуқароларини теракт ташкилотчилари деб атади. Шундан сўнг бозорлар, масжидлар, ҳаммомлар ва кафеларда муҳожирларга қарши рейдлар ўтказилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳаммомда мигрантларни калтаклаган хавфсизлик кучларини оқлаб чиқди. Вазирликка кўра, бу рейдда “режали текширув” ўтказилган ва “қонун ҳужжатларига мувофиқ” ҳаракат қилинган.

    Россиядаги рейдда ўзбекистонликларга жисмоний куч ишлатилган

    8 июнь куни Москвада ўтказилган рейдда меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ОМОН жисмоний куч қўллаганди. Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлса, жумладан, уларга тан жароҳатлари етказилган, ҳуқуқлари бузилган ёки бошқа муаммоларга дуч келган бўлса, мурожаат қилишни сўраганди. 

    Муҳожирларга нисбатан шафқатсиз муносабат ортидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга нота юборганди. Унда ҳолатга изоҳ бериш, куч ишлатар ташкилот вакилларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш сўралган.

    Шундан сўнг Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова нота диққат билан ўрганилишини айтганди. У ўзбекистонлик ҳамкорларнинг тегишли сўрови ваколатли органларга етказилганини билдирган. Олинган объектив маълумотлар белгиланган тартибда Тошкентга юборилиши таъкидланган.

    2025 йил апрель ойи охирларида Россияда ўзбек мигрантлари ҳуқуқларига риоя этилиши назорати кучайтирилиши маълум қилинганди. Икки давлат Бош прокуратуралари мигрантларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назорат ва кузатувни кучайтириш мажбуриятини олганди. Июнь ойининг ўрталарида президент Владимир Путин Россия ва Ўзбекистон миграция масалаларини биргаликда ҳал қилишга, муҳожирларни олдиндан тайёрлашга келишиб олганини айтган.

    8 июл, 16:30   Изоҳ (0)   4122
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Москва#мигрантлар#рейдлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.