Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Оқдарё туманида каналга тушиб кетганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 8 июль куни соат 11:15 ларда Оқдарё тумани “Бошдархон” МФЙ ички йўлида ҳайдовчи Nexia-3 русумли автомобилини бошқариб келаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида Шахоб каналига тушиб кетган.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчи тан жароҳати олмаган, вафот этганлар йўқ. Nexia-3 русумли автомашинага моддий зарар етган.
Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Куни кеча Самарқанд шаҳрида Nexia-2 Сиёб каналига тушиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, шу йилнинг февралида Наманганда Nexia-2 паромга чиқиш вақтида дарёга тушиб кетган эди.
Изоҳ (0)