• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши тақиқланади

    Ўзбекистонда ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши мумкин эмаслигини назарда тутилган қонун лойиҳаси 9 июль куни депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Конституцияда халқ депутатлари кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилиши ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслигини назарда тутувчи янги норма ўз аксини топган.

    Шу билан бирга, янги конституциявий-ҳуқуқий шароитларда ҳоким ва маҳаллий кенгаш раиси лавозимлари ажратилаётгани амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ҳамда такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқармоқда.

    Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ҳокимлар ҳамда маҳаллий кенгашларнинг ваколатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    Хусусан, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

    • маҳаллий кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши;
    • халқ депутатлари кенгаши раиси ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги;
    • кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги;
    • маҳаллий кенгаш ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар Ягона электрон тизимда (E-qaror.gov.uz) рўйхатдан ўтказилиши ва тизимга жойлаштирилиши, рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланмоқда.

    Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳаллий кенгашлар фаолияти самарадорлиги янада оширишга, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.

    Қонун лойиҳасидаги ҳоким ва маҳаллий кенгаш раиси вазифаларининг ажратилиши билан боғлиқ қоидалар вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2024 йилги сайловлар якунлари бўйича, туман ва шаҳарларда эса, 2026 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

    09.07.2024, 13:48   Изоҳ (0)   3780
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда халқ депутатлари кенгашларининг ваколатлари кенгайтирилади

    31.01.2022, 17:36

    Ўзбекистонда ҳокимларнинг бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши тақиқланиши кутилмоқда

    23.09.2022, 11:59

    «Ҳокимлардан раислик лавозимини олиб, кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини ошириш керак» — Зафарбек Солижонов

    25.11.2022, 18:43

    Маҳаллий бошқарувдаги бюрократия: ҳокимларни ким тийиб туриши керак?

    12.03.2024, 13:15

    Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади

    25.04.2024, 20:45

    Маҳаллий кенгаш раиси-депутат ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади

    08.07.2024, 22:25
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Толибон” 40 ёшгача бўлган аёлларга Термиздаги бозорга боришни тақиқлади

    Дунё | 15 июн, 18:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    Спорт | 15 июн, 16:58

    Бухорода ҳам ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 15 июн, 16:47

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.