• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Агаларов Development: Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани учун экологик стандартларнинг янги босқичи

    10 июнь куни Тошкент инвестиция форуми доирасида Агаларов Development компанияси Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туризм соҳасини ривожлантириш истиқболларини ўрганиш тўғрисида келишув имзолади. Дастлабки босқичда Sea Breeze Uzbekistan тўрт фасллик дам олиш масканини барпо этиш доирасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омбори қирғоғида 100 гектар майдонни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, бу ерда турар-жой бинолари, меҳмонхоналар, виллалар ва ресторанлар қурилади.

    2024 йил декабрь ойида лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди. Президент таклифни қўллаб-қувватлаб, лойиҳани пухта ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади ҳамда Бош вазир раҳбарлигидаги комиссия тузишни, лойиҳани амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишни ва инфратузилма масалаларини ҳал этишга кўмаклашишни топширди. Жорий йил апрель ойида Президент бир нечта хорижий компаниялар иштирокида тайёрланган мастер-режа тақдимоти билан ҳам танишди. Лойиҳанинг умумий майдони 577 гектарни ташкил этади.

    Сайёҳлик маркази Чорвоқ сув омборининг икки қирғоғида, Ўзбекистон пойтахтидан 80 километр узоқликда жойлашади. Ҳудудни ривожлантириш лойиҳаси доирасида Sea Breeze Ўзбекистонни асосий магистрал йўллар билан боғлайдиган кўприк қурилиши режалаштирилган бўлиб, бу Тошкентдан йўл вақтини бир соатгача қисқартиради. Sea Breeze Ўзбекистон компаниясининг Озарбайжондаги мавжуд тажрибасига асосланиб, Ўзбекистоннинг туризм ва иқтисодий ривожланишига сезиларли ҳисса қўшади.

    Лойиҳанинг энг муҳим мақсадларидан бири Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришдир. Агаларов Development компаниясининг асосий вазифаси замонавий экологик ечимлар асосида инфратузилмавий масалаларни ҳал этишдан иборат. Компания президенти Эмин Агаларов 18 йилдан ортиқ вақт мобайнида Каспий денгизи соҳилида жойлашган Sea Breeze шаҳрининг инфратузилмасини барпо этиш ва ривожлантириш билан шуғулланиб келмоқда. Қурилишнинг барча босқичлари экологик назорат ва мониторинг остида олиб борилади, чиқиндилар қайта ишланади ва утилизация қилинади, оқова сувлар махсус иншоотларда тозаланади, тўпланган материаллар эса қайта ишлашга йўналтирилади ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш ва ресурслардан оқилона фойдаланишга хизмат қилади.

    Sea Breeze ҳудудида 10 миллиондан ортиқ дарахт экилган ва ҳайвонот дунёсининг ривожланиши учун қулай шароитлар яратилган: бу ерда ҳайвонлар ва қушлар мутлақо табиий ва қулай муҳитда яшайди. Sea Breeze Uzbekistan лойиҳасида компания Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида экология ва қурилиш соҳасида мисли кўрилмаган ечимларни намойиш этишни мақсад қилган.

    Бугунги кунда Агаларов Development Чорвоқ қирғоғида ҳали қурилиш ишларини бошламаган - ҳозирда қирғоқни тозалаш ва чиқиндиларни йиғиш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, шунингдек Тошкент вилояти ва Бўстонлиқ тумани ваколатли идоралари томонидан экологик экспертиза ўтказилмагунча ҳеч қандай қурилиш ишларини амалга ошириш мумкин эмас.

    Компания томонидан ишлаб чиқилаётган ечимлар белгиланган тартибда барча манфаатдор идораларга тақдим этилади ва қурилиш ишлари фақат давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосалари олингандан сўнггина бошланади.

    Компания лойиҳани муҳокама қилишга Ўзбекистоннинг таниқли меъморлари, муҳандислари ва жамоат арбобларини жалб этишни режалаштирмоқда. Қурилишга ёндашувнинг муҳим масалаларидан бири оқова сувларни тозалаш бўлиб, бу борада бир қатор ечимлар мажмуасини қўллаш мўлжалланмоқда. Маълумки, ҳозирда Чорвоқ соҳилидаги мавжуд дам олиш масканлари ва сайёҳлик мажмуалари оқова сувларни Чирчиқ шаҳридаги тозалаш иншоотларига йўналтирувчи канализация тизимига уланган. Бу иншоотлар Тошкент сув таъминоти тизими учун сув олиш нуқтасидан анча пастда жойлашган. Sea Breeze Uzbekistan лойиҳасини ҳам ушбу тизимга улаш имконияти кўриб чиқилмоқда.

    Шу билан бирга, Агаларов Development ўз қувватларини тегишли равишда ошириш ва ўз вақтида қайта қуриш масъулиятини тўлиқ англайди. Тозаланган сувнинг асосий қисми Sea Breeze Uzbekistan ҳудудини суғориш ва бошқа хўжалик мақсадлари учун қайта фойдаланилади. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида оқова сувларни тўғридан-тўғри Чорвоқ сув омборига ташлаш мутлақо истисно этилган ва кўриб чиқилмайди. Бу масалада Ўзбекистон Республикаси давлат органлари томонидан қатъий назорат ўрнатилади.

    Агаларов Development МДҲ мамлакатларида 60 дан ортиқ лойиҳани тақдим этиб, инфратузилма объектларини ривожлантирмоқда ва келажак шаҳарларини барпо этмоқда. Замонавий экологик қурилиш соҳасида катта тажрибага эга бўлган компания, бутун дунё бўйлаб лойиҳаларни амалга оширишда илғор ва онгли ёндашувни қўллайди, замонавий технологиялардан фойдаланади ҳамда ақлли инфратузилмани таъминлайди. Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси ана шу қадриятларга тўлиқ мос келади.

    17 июн, 12:00   Изоҳ (0)   2037
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги айрим дорихоналар 2,6 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди

    17 июн, 11:26

    Ўзбекистонда IT йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади

    17 июн, 10:50

    Ўзбекистонда 18 июнь куни жазирама иссиқ бўлади

    17 июн, 10:33

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

    17 июн, 09:54

    Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун маъмурий огоҳлантириш чораси киритилади

    17 июн, 08:54

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.