Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида ҳожатхонага тушиб кетган бир яшар бола қутқариб олинди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 25 июль куни “Чортоқ” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида, ушбу уй эгасининг 2023 йилда туғилган фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борди ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолди.
Вазирлик ота-оналардан фарзандларини назоратсиз қолдирмасликни сўради.
Шу каби ҳолат май ойида Тошкент вилоятида кузатилганди. Эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетган икки ёшли бола қутқариб қолинган.
Изоҳ (0)