• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Марказий Осиё

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    Марказий Осиёда янги ўқув йили бошланиши доимо ота-оналар учун “Болам қаерда ўқийди?” деган саволни келтириб чиқаради. Илгари танлов асосан уйга яқин давлат мактаби билан чекланган. Эндиликда эса кўпроқ оилалар хусусий таълимни афзал кўрмоқда.

    Бунга бир нечта сабаб бор: хусусий мактабларда синфлар кичикроқ, тартиб-интизом кучлироқ, хавфсизлик ва индивидуал ёндашув эса юқорироқ даражада таъминланади. Бундай муассасаларда таълим жараёни фақат дарс билан чекланмайди, балки болалар учун “тўлиқ кунлик дастур” ташкил этилади: машғулотлар, уй вазифаларини бажариш, турли тўгаракларга қатнашиш шулар жумласидандир. “Акчабар” нашри Марказий Осиё давлатларидаги хусусий мактабларнинг нархи ҳақида маълумот берди.

    Foto:
    Фото: “Акчабар.кг”

    Баъзи хусусий мактаблар робототехника, қўшимча хорижий тиллар, спорт, IT ҳамда бугунги кунда талаб юқори бўлган SMM каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Агар ўқувчи ўзлаштиришда қийинчиликка дуч келса, тютор дарсларга қўшилиб, боланинг дастурни ўзлаштиришдан четда қолмаслигига ёрдам беради. Бу ота-оналар учун фарзанди доимий назоратда эканининг кафолатидир. Давлат мактабларида эса бундай имконият деярли мавжуд эмас, чунки бир синфда 40 нафаргача бола ўқиши мумкин.

    Infografika: “Daryo”
    Инфографика: “Дарё”

    Қирғизистон: арзондан элитагача

    Қирғизистонда хусусий мактабларда таълим олиш нархлари жуда катта фарқ қилади. Масалан, Теnsai International School’да бошланғич синфларда ўқиш йилига тахминан 5,2 минг доллар, юқори синфларда эса 5 минг 750 доллар туради. Кембриж дастури бўйича ўқиш қимматроқ: эрта тўлов қилинганда 7,2 минг доллар, августдан кейин эса 9,6 минг долларгача.

    Bilimkana International Kids’да бошланғич синфларда бир йиллик ўқиш ойига 457 доллар, юқори синфларда эса тахминан 600 долларни ташкил этади, стипендиялар ҳам мавжуд. Эрудит мактаби бошланғич синфларда 3,6 минг доллар, юқори синфларда эса 4 минг долларлик таълимни таклиф этади. Smart School’да бир йиллик курс 2 минг 861 доллар, Indigo Sapamда эса 4,5 минг доллардан бошланади.

    Қирғизистондаги энг қиммат мактаблардан бири — BIC, у ерда таълим нархи йилига 15 минг доллардан бошланади. Аvenir International School’да эса бошланғич синф нархи ойига 423 доллар, ўрта синфларда эса 480 доллар атрофида бўлади.

    Қозоғистон

    Қозоғистонда, айниқса, Олмаота шаҳрида хусусий мактаблар машҳур. Bayterek School’да ўқиш нархи ойига тахминан 274 долларни (йилига 2466 доллар, 9 ойлик таълимда) ташкил этади. Коulа.kz мактабида эса 443 доллар. Space School бир йиллик дастурни 4 минг 908 долларга таклиф қилмоқда.

    Олмаотадаги Miras халқаро мактаби премиум сегментга киради: бошланғич синфда ўқиш йилига деярли 9,6 минг долларга тушади, юқори синфларда эса 12 минг 927 долларга етади. Galaxy International School’да нархлар йилига 8 минг 319 доллардан бошланади.

    Ўзбекистон

    Мамлакатда хусусий мактаблар бозори тез суръатда ривожланмоқда. Тошкентдаги Artel TS мактабида ўқиш учун ойига 358 доллар (йилига 3200 доллардан ортиқ, 9 ойлик таълим бўйича) тўланиши лозим, бунда бир оиланинг иккинчи фарзандига чегирма берилади. CIS Tashkent эса энг қиммат мактаб ҳисобланади: 3-синфда ўқиш йилига деярли 19 минг доллар, 9-синфда эса 24 минг доллардан бошланади.

    Бунга нисбатан арзонроқ вариант Оxbridgе International School томонидан таклиф этилади: бошланғич синфлар учун йилига 7 660 доллар, юқори синфлар учун эса 9085 доллар. Wise School’да нарх ойига тахминан 437 долларни ташкил этади. Diplomat International School’да ойлик тўлов 628 долларга етади, аммо ой бошланишидан олдин тўлов амалга оширилса, у 596 долларгача пасаяди. Бундан ташқари, мактаб бир марталик кириш бадали сифатида тахминан 318 доллар ундиради.

    Тожикистон

    Тожикистонда аҳоли даромадлари билан солиштирганда нархлар юқори. “Билимлар империяси” мактабида йиллик таълим нархи қуйи синфлар учун 2 362 доллардан, юқори синфлар учун 2 545 долларгача. Ruyo School’да эса дастур тилига қараб нархлар фарқланади: инглиз дастури йилига 2 минг 899 доллар, рус тилида эса 2 минг 577 доллар.

    “Шахсият” мактабида ҳам таълим тилига қараб нархлар ўзгаради. Тожик ва рус гуруҳларида бир йиллик ўқиш нархи 1 минг 610 доллар, инглиз гуруҳида эса деярли 1 минг 933 доллар.

    Таълим нархи ва иш ҳақи

    Иш ҳақи даражаси билан таққослаш шуни кўрсатадики, минтақадаги хусусий мактабларда ўқиш оиланинг ўртача даромадидан анча қимматга тушади.

    Қирғизистонда ўртача иш ҳақи тахминан 473 долларни ташкил этади, ўқишнинг минимал нархи эса йилига тахминан 2,8 минг доллар. Қозоғистонда маош анча юқорироқ — 825 доллар атрофида, аммо яхши мактабда ўқиш ҳам камида 3,3 минг доллар туради.

    Ўзбекистонда ўртача даромад 476 доллар, энг арзон вариантлар йилига тахминан 3200 долларга тушади. Аммо топ-мактаблар 20 минг доллардан ошади. Энг кескин тафовут Тожикистонда қайд этилган: ўртача иш ҳақи атиги 279 доллар, хусусий мактабда ўқиш эса 1,6 минг доллардан бошланади.

    Энг қиммат мактаб Тошкентда

    Агар мамлакатлар бўйича қаралса, энг қимматлари Ўзбекистонда жойлашган. Масалан, CIS Тashkent’да ўқиш йилига 24 минг доллардан баҳоланади. Шу билан бирга, энг арзон вариант Тожикистонда.

    Қирғизистон ва Қозоғистонда эса мактаблар нархи анча мувозанатли, аммо у оиланинг ўртача даромадидан анча юқори. Ота-оналар хусусий мактабларни сифат, хавфсизлик ва фарзандларининг келажаги сабабли танламоқда. Аммо бу имконият ҳамма учун ҳам очиқ эмас. Таъминланган қатлам учун эса бундай мактаблар нафақат таълим маскани, балки ижтимоий мавқе кўрсаткичига ҳам айланмоқда. 

    25 август, 18:35   Изоҳ (0)   3910
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.