Ўзбекистондан экспорт қилинган 21 тонна қовун сомон устида ташилаётгани сабабли Қирғизистонга киритилмади. Бу ҳақда Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Қирғизистоннинг Ўсимликларни кимёлаштириш, ҳимоя қилиш ва карантин департаменти ходимлари “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктида орқали қовунларни олиб киришда фитосанитария талаблари бузилганини аниқлади. Ўш ҳудудига йўл олган юк машинасида 21 тонна қовун ташилаётган эди. Текширув чоғида улар фитосанитария сертификатида кўрсатилмаган сомон устида ташилган.
Шу сабабли Ўш бошқармаси ходимларининг назорати остида олиб кирилган барча қовунлар жўнатувчига қайтарилган.
Бу Ўзбекистондан экспорт қилинган қовунлар Қирғизистондан қайтариб юборилган биринчи ҳолат эмас. Февраль ойида ҳам шунга ўхшаш ҳодиса юз берган эди. Ўшанда ҳам 14 тонна қовун сомон устида ташилгани учун қайтарилган.
Изоҳ (0)