• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Суперлига. “Шўртан” ва “Навбаҳор” ўртасидаги баҳсда голлар “отишмаси”, “Динамо” эса Жиззахда дуранг ўйнади (видео)

    Ўзбекистон Суперлигаси 20-тури доирасида “Шўртан” — “Навбаҳор” ҳамда “Сўғдиёна” — “Динамо” учрашувлари бўлиб ўтди. Ғузорда кечган баҳс голларга бой тарзда ўтиб, жамоалар 3:3 ҳисобида дуранг натижани қайд этди. Жиззахдаги ўйинда эса 1:1 ҳисоби қайд этилди.

    Kollaj: “Daryo”
    Коллаж: “Дарё”

    Ўзбекистон Суперлигаси
    20-тур

    “Шўртан” — “Навбаҳор” 3:3
    Голлар: 1:0 — Нарзуллаев (3), 1:1 — Педро (22), 2:1 — Нарзуллаев (33), 2:2 — Педро (60), 2:3 — Ғуломов (79), 3:2 — Холдорхонов (90+6)

    Ғузорда бўлиб ўтган баҳсда тезкор гол киритилди. Учрашувнинг 3-дақиқасида “Шўртан” футболчиси Дониёр Нарзуллаев рақиб дарвозасини ишғол этди. 22-дақиқага келиб, “Навбаҳор”нинг бразилиялик ҳужумчиси Педро ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Орадан 10 дақиқа ўтиб, мезбонлар яна олдинга чиқди. Гол муаллифи яна Нарзуллаев бўлди. Шу тариқа, биринчи бўлим “Шўртан” фойдасига 2:1 ҳисобида якунланди.

    Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Педро дублни расмийлаштириб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. 79-дақиқада Аббос Ғуломов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:3. Бироқ ўйин якунига яқин, Пўлатхўжа Холдорхоновнинг голи эвазига “Шўртан”га 1 очко тақдим этди — 3:3.

    Мазкур дуранг натижасида “Навбаҳор” очколар сонини 32 тага етказиб, турнир жадвалининг 7-поғонасига кўтарилди. “Шўртан” эса 11 очко билан мусобақа жадвалининг сўнгги — 16-ўрнини эгаллаб турибди.

    Ўзбекистон Суперлигаси
    20-тур

    “Сўғдиёна” — “Динамо” 1:1 
    Голлар: 0:1 — Маҳамаджонов (29), 1:1 — Дориев (90+6, пенальти)

    Жиззахдаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтган “Сўғдиёна” — “Динамо” учрашуви ҳам муросасиз ва қизиқарли кечди. Учрашув бошидан бошлаб ҳар икки жамоа навбатма-навбат ҳужум уюштирди.

    Ҳисоб 29-дақиқада очилди — меҳмонлар ҳимоячиси Маҳмуджон Маҳамаджонов “Динамо” сафидаги дебют голини уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. У ёзги трансфер ойнасида “Пахтакор”дан Самарқанд клубига қўшилган эди. Шу тариқа биринчи бўлим “Динамо” фойдасига 0:1 ҳисобида якунланди.

    Иккинчи таймда “Сўғдиёна” устунликни ўз қўлига олди. Жиззахликлар ҳисобни тенглаштириш мақсадида бир нечта хавфли ҳужумларни амалга оширди. Бироқ “Динамо” футболчилари ғалабани сақлаб қолиш учун қатъий ҳаракат қилди.

    Беллашув тақдири сўнгги дақиқаларда ҳал бўлди. Ҳакам томонидан белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини Люпчо Дориев аниқ амалга оширди ва 90+6-дақиқада ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди. Шу тариқа, “Сўғдиёна” мағлубиятдан қутулиб қолди.

    Ушбу натижадан кейин “Динамо” ҳисобидаги очколар сони 38 тага етди ва улар турнир жадвалининг 3-поғонасида қолди. “Сўғдиёна” эса 21 очко билан 11-ўринни банд этган.

    21 август, 09:17   Изоҳ (0)   1562
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон Суперлигаси#Навбаҳор#Шўртан#Сўғдиёна#Динамо#Суперлига

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон олтин экспортини 84 фоизга кўпайтирди

    Иқтисодиёт | 21 август, 19:15

    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

    Реклама | 21 август, 18:00

    Жапаров Трамп ва Стармерни Қирғизистонга санкциялар борасида босим ўтказмасликка чақирди

    Дунё | 21 август, 19:00

    Ким Чен Ин Россия ва Украина урушида қатнашган кореялик ҳарбийларини олқишлади

    Дунё | 21 август, 18:50

    Ўзбекистонда суд соҳаси рақамлаштирилади

    Ўзбекистон | 21 август, 18:44

    Ўзбекистонда кредит олиш тақиқланганлар учун янги тартиб жорий этилди

    Ўзбекистон | 21 август, 18:35

    “Эмили Парижда” энди Италияда: янги мавсум қачон чиқади ва томошабинларни нималар кутмоқда (фото)

    Кино | 21 август, 18:20

    Эронда эркак ўзи содир этган жиноят жойида осилди

    Дунё | 21 август, 18:05

    Юздаги қора нуқталардан қутулишнинг 5 ишончли усули

    Гўзаллик | 21 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.