Италиянинг “Рома” ҳамда Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клублари ярим ҳимоячи Жейдон Санчо трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда машҳур журналист Жанлука Ди Марсио хабар берган.

Манбага кўра, римликлар 24 ёшли инглиз футболчисини 19 миллион евро эвазига харид қилмоқда. Битим шартларига кўра, келишувга яна 5 миллион евролик бонус банди ҳам киритилган. Бу бонуслар футболчининг А Сериядаги индивидуал кўрсаткичлари ёки жамоавий ютуқларига қараб тўланади.
Клублар трансфер шартлари борасида тўлиқ келишувга эришган, бироқ ҳозирча Санчо ушбу таклифни қабул қилиш-қилмаслик борасида якуний қарорга келмаган. Сабаби, “Манчестер Юнайтед” сафида у йилига 15 миллион евро маош олади. “Рома” эса ушбу миқдорни беш йиллик шартнома давомида тўлайди.
Аввалроқ Туриннинг “Ювентус” клуби ҳам Жейдон Санчога қизиқиш билдирган эди, бироқ томонлар музокараларда келишувга эриша олмади.
Изоҳ (0)