Буюк Британияда 18 ёшли қиз каламушларини “рассом”га айлантириб, уларнинг суратларини сотиш орқали даромад топмоқда. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Элла Вудланд каламушлар яратган ҳар бир асардан 500 фунт стерлинггача (тахминан 672 доллар) фойда кўради. Кемирувчилардан “ижодкор” сифатида фойдаланиш ғояси унга 2025 йил февраль ойида келган. Қиз саккизта уй ҳайвони — Гублер, Румпел, Рид, Хотч, Морган, Люк, Росси ва Гидеонни акварел ва бўёқлар суртилган холстларда югуртириб, абстракт расмлар олишни бошлаган. Вудланд ушбу мини-асарларни онлайн сотувга қўйган.

Дастлаб, кичик расмлар 10 фунт стерлингдан (салкам 13,5 доллар) баҳоланган. Аммо “асарлар” ижтимоий тармоқларда миллионлаб кўриш тўплагач, талаб кескин ошган. Қиз топилган пулларнинг катта қисмини уй ҳайвонларини парваришлашга сарфлайди. Элла улар учун 250 фунтлик (336 доллар) юқори сифатли қафас, ўйин туннеллари ва махсус емлар харид қилган.
Қизнинг сўзларига кўра, дастлаб буюртмалар кам бўлган — ҳафтасига 2–3 та расм. Бироқ харидорлардан бири ижтимоий тармоқларда суратларни улашганидан сўнг, талаб 500 фоизга ошган. Ҳозирда Элла ҳар ҳафта 20 га яқин расмни сотувга қўяди ва улар дарҳол харид қилинади.

Изоҳ (0)