“Барселона”нинг англиялик футболчиси Маркус Рэшфорд жамоасининг чемпионлик имконияти ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, каталонияликлар 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда зафар қучишга тайёр. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

“Барселона” бу мавсумни совринсиз якунлаши учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Жамоада бунга эришиш учун пойдевор бор. Агар улар ўтган мавсум требл (учта соврин) қайд этишни уддалаган бўлса, бу сафар ҳам барча мусобақаларда ғалаба қозониш учун етарлича имкониятимиз бор. Кайфият ҳам, мотивация ҳам юқори, — дея Рэшфорднинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.
Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида “Манчестер Юнайтед”дан “Барселона”га ижара асосида қўшилган эди. У Испания Ла Лигасининг 1-турида захирадан майдонга тушиб, ўзининг расмий дебютини ўтказди.
Маълумот учун, Рэшфорд “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб асосий жамоаси сафида 426 та ўйинда майдонга тушиб, 138 та гол ва 78 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)