Ўзбекистон Суперлигаси 19-тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Нефтчи” ҳамда “Динамо” – “ОКМК” учрашувлари якунига етди.

Наманганда бўлиб ўтган баҳсда “Нефтчи” мезбон “Навбаҳор” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона гол 33-дақиқада киритилди. Икромжон Алибоев узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очди. Учрашув давомида ҳар икки жамоа ҳам фаол ҳаракат қилиб, навбатма-навбат хавфли ҳужумлар уюштирди. Бироқ ўйиннинг қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.
Ушбу натижадан сўнг “Нефтчи” очколар сонини 39 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилди. 31 очкога эга “Навбаҳор” эса 6-поғонани банд этиб турибди.
Куннинг иккинчи баҳси Самарқандда ўтказилди. Унда “Динамо” Олмалиқнинг “ОКМК” клубини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Иккинчи бўлимнинг 47-дақиқасида “ОКМК” ҳимоячиси хатога йўл қўйди. Ушбу вазиятдан фойдаланган Анваржон Ҳожимирзаев ҳисобни очди ва бу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
Натижада “Динамо” 19-турда муҳим 3 очкони қўлга киритди. Самарқандликлар 37 очко билан онлайн жадвалда 3-ўринга кўтарилган бўлса, “ОКМК” 34 очко билан 4-поғонани эгаллаб турибди.
Ўзбекистон Суперлигаси
19-тур
16 август, шанба
“Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1
Гол: 0:1 — Алибоев (33)
“Динамо” — “ОКМК” 1:0
Гол: 1:0 — Ҳожимирзаев (47)
Изоҳ (0)