Кўпчилик севимли фильмлардаги машҳур либослар дизайнерларнинг кўп соатлик меҳнати натижаси деб ўйлайди. Аммо ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди. Баъзан эса улар шунчаки қўл остидаги нарсалардан фойдаланишган.
“Соҳибжамол” фильмидаги Вивианнинг қизил курткаси
Жулия Робертснинг жозибаси, услуби ва ўша самимий табассуми “Соҳибжамол” фильми ҳақиқий классикага айлантирди. Қаҳрамоннинг ҳар бир либоси ёдда қоларли, аммо ёрқин қизил куртка ҳақида кўпчилик билмайдиган ўз ҳикояси бор.
Бу афсонавий буюмни ҳеч ким олдиндан тайёрламаган - уни суратга олиш майдончасида тасодифан ўтиб кетаётган одамдан сотиб олишган. Мана шундай кутилмаган ҳодиса оддий нарсани рамзий тимсолга айлантирди.
“Тахтлар ўйини” сериалидаги Тунги соқчилар плашлари
“Тахтлар ўйини” - ҳар бир либос унсури ўз ҳикоясини сўзлайдиган эпопеядир. Аммо кўпчилик Тунги соқчиларнинг машҳур пелеринлари аслида IKEA гиламчалари эканлигини билмайди. Либослар бўйича дизайнерлар жамоаси уларни моҳирлик билан қайта ишлаган: кесиб, қирқиб, бўяб ва ўрта асрларнинг қаттиқ ёпинчиқларига айлантириш учун чарм камарлар билан безатган.
Бу усул нафақат бюджетни тежади, балки образларга ўзига хос тўқима ва ҳақиқийлик бахш этди. IKEA ҳатто шундай ёпинчиқни уйда қандай тайёрлаш бўйича қўлланма ҳам чиқарди - энди ҳар ким ўзини Тунги соқчи аъзосидек ҳис қилиши мумкин.
“Бетман қайтмоқда” фильмидаги Мушук аёл костуми
“Бетмен қайтмоқда” фильмидаги Мушук аёл костюми оддий латекс эмас, балки кино сеҳрининг ҳақиқий техник мўжизасидир. Бу машҳур либосни иложи борича ялтироқ ва эгилувчан қилиш учун костюмерлар ҳар бир кадрда Мишел Пфайфферга суюқ силикон суртишган. Актриса аввал “иккинчи тери қатлами”ни кийиш учун баданига талк сепган, кейин эса ҳар бир саҳна ўзига хос гўзаллик муолажасига айланиб, унга гел суртилган.
Изоҳ (0)