• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Хотинини сектага киришга мажбурлаган, ходимларини маошсиз қолдирган, акаси билан алоқаларини узган: турк актёри Кадир Доғулу ҳақида нималар маълум?

    Неслиҳан Атагулнинг турмуш ўртоғи энг кўп муҳокама қилинадиган турк сериали юлдузлари қаторига киради. Кадир Доғулу машҳур турк актёр ва продюсеридир. Бироқ сўнгги бир неча йил давомида унинг номи жанжаллар билан боғлиқ ҳолатларда тилга олинмоқда.

    Фото: Фильмдан кадр

    Абдулкадир Доғулу 1982 йил 19 апрелда Мерсинда кўп болали оилада дунёга келган — унинг беш акаси бор. Актёрнинг ота-онаси камбағал яшаганидан, у ёшлигидан ишлашга мажбур бўлган. 17 ёшида у ўзига энг яқин бўлган акаси Камол билан бирга Истанбулга кўчиб ўтган. Кадир узоқ вақт давомида бармен бўлишни орзу қилган. Бироқ Истанбулда яшаш учун Доғулу етарли даромад топа олмаган. У аллақачон Мерсинга қайтишни режалаштирган эди, аммо сўнгги лаҳзада фикридан қайтади. Келишган ва новча йигитни моделлик агентлиги вакили пайқаб қолиб, уни суратга тушишга таклиф этади.

    Кўп ўтмай, Кадирнинг суратлари продюсер Басак Абажигил эътиборини ҳам тортади ва у йигитни кинога таклиф қилади. Доғулу актёрлик ҳақида Истанбулга кўчиб ўтганидан кейингина орзу қила бошлаган.

    “Ўша пайтларда кинога бориш катта бахт эди. Илк бор театрга Левент Қиржа ва Али Пойразўғли саҳналаштирган спектаклни кўргани борганман. Айнан ўшанда актёр бўлишни орзу қилаётганимни англадим. Аммо бу деярли имконсиз эди, вазият тақозосига кўра мен бошқа йўлни танлашим керак эди”, деб эслайди у.
    Фото: Фильмдан кадр

    Ижоди

    Кадир Доғулу 2010 йилда “Кичик сирлар” сериалида Али ролини ижро этиб, дебют қилади. Сўнгра у “Ёмон еттилик” кўп қисмли фильмида Гуней образини гавдалантиради. 2013 йилда турк актёри “Ишқ соҳиллари” сериалидаги бош рол унга оламшумул шуҳрат олиб келади. Шу йили Кадир яна бош ролда ўйнаган “Менинг ҳикоям бор” тўлиқ метражли фильм премераси ҳам бўлади.

    Фото: Фильмдан кадр

    Доғулу муваффақиятга эришиш учун кўп меҳнат қилиш кераклигини англайди. У кастингларда қатнаша бошлайди ва унинг карьераси муваффақиятли ривожланади. Турк актёри “Севгилим, Албора”, “Муҳташам юз йил. Кўсем салтанати”, “Менга севишни ўргат”, “Юқори табақали жамият”, “Қайта учрашиш”, “Муҳаббат рецепти”, “Тун сўнгида” ва бошқа фильмларда рол ижро этади.

    Фото: Фильмдан кадр

    Томошабинлар Кадирни сўнгги марта 2023 йилда экранларда кўрган. Ўшанда у “Митат” фильмида бош ролни ижро этганди. Кейинчалик турк актёри бутун эътиборини продюсерликка қаратишга қарор қилади.

    Шахсий ҳаёти

    “Ишқ соҳиллари” сериали суратга олинаётганда Кадир Неслиҳан Атагул билан танишган. Унинг айтишича, қизни кўриши биланоқ севиб қолган.

    “Кимнидир севиб қолиш тақдирга боғлиқ бўлганда, бу жараённи назорат қила олмайсиз. Сизга ёқадиган ва тақдирингизга айланадиган инсонни қачон ва қаерда учратишингизни билмайсиз. Омадингиз келса, ҳақиқий туйғу нималигини англаб етасиз. Бир қарашда ўртангизда учқун пайдо бўлади. Агар ўшанда шеригим Неслиҳан эмас, бошқа актриса бўлганида, уни ҳам севиб қолардим деб ўйламайман”, дея таъкидлаган эди у.

    Турдизи юлдузлари 2016 йил июлида 10 ёш фарқига қарамай, никоҳдан ўтади. Тўйдан бир неча ой ўтгач, матбуотда Кадирнинг хиёнати ҳақида хабарлар тарқалади. Жуфтлик бундай миш-мишларни рад этган бўлса-да, Неслиҳаннинг яқинлари унинг бундай хабарларни жуда оғир қабул қилганини таъкидлайди.

    Фото: Фильмдан кадр

    Кейинчалик маълум бўлдики, Кадир Неслиҳанни ўзи “маънавий маърифат мактаби” деб атайдиган Бектоший тариқатига қўшилишга мажбурлаган. Миш-мишларга кўра, бу тариқатга эргашган эркаклар хотинларидан ташқари бошқа аёллар билан алоқада бўлишлари шарт экан. Хотинлар эса эрларининг барча кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари лозим экан. Доғулу 2022 йилдаги суҳбатида Бектоший тариқати унинг рафиқаси учун ўзига хос мактабга айланганини шахсан тасдиқлаган.

    Кадир Догулу (Kadir Doğulu, Abdulkadir Doğulu) - актёр - фильмография - Два  лица Стамбула (2013-2014) - азиатские актёры - Кино-Театр.Ру

    Кейинчалик оммавий ахборот воситаларида Кадирнинг тунги клубларда нотаниш аёллар даврасида тушган кўплаб суратлари пайдо бўла бошлади. Неслиҳан яна жамоатчилик олдида эрини ҳимоя қилиб, ҳеч қандай хиёнат бўлмаганини таъкидлади. Кейинроқ эса эри ўзи учун энг азиз инсон эканлигини, ҳатто онасидан ҳам муҳимроқ эканлигини айтди. Турк актрисасининг бундай эътирофлари мухлисларини ҳайратга солди. Мухлислари ҳамон Кадирни Неслиҳанни шахс сифатида синдирган, уни онаси ва бошқа қариндошлари билан алоқани узишга мажбур қилган ва ўзини унинг ягона ҳаёт мазмунига айлантирган моҳир манипулятор деб ҳисоблашмоқда.

    Неслихан Атагюль и Кадир Догулу: причины развода, последние новости и 20  шикарных фото турецкой актрисы

    Шу билан бирга, Доғулунинг ўзи узоқ йиллардан бери стилист, раққос ва қўшиқчи бўлган акаси Камол билан мулоқот қилмайди. Уларнинг низоси сабаблари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бироқ бир сафар Камол Неслиҳан учун уйининг эшиклари доимо очиқлигини, Кадир билан эса уларни фақат қон-қариндошлик алоқаси боғлаб туришини айтган. Ўшанда кўплаб турк блогерлари Кадирнинг акаси унинг турмуш тарзи ва оилавий ҳаётидаги манипуляцияларини қоралашини ва айнан шу нарса улар ўртасидаги келишмовчиликка сабаб бўлганини ёзган. Машҳурларнинг ўзлари тафсилотларни ошкор қилмаган.

    Кадир Доғулунинг ўзи Неслиҳанга ҳеч қачон хиёнат қилмаганини ва юрагини фақат унга бағишлаганини таъкидлаб келган. Шунингдек, Атагул эрининг ҳаётига салбий таъсир кўрсатгани ҳақидаги барча миш-мишларни инкор этади. 2025 йил март ойида эр-хотин илк бор ота-она бўлишди - улар ўғил фарзанд кўриб, унга Азиз деб исм қўйишди.

    Продюсерлик компанияси билан боғлиқ можаро

    2020 йилнинг ёзида Неслиҳан Атагулнинг турмуш ўртоғи Алим Япıм номли ўз продюсерлик компаниясини ташкил этгани маълум бўлди. Айнан шу компания “Тунги нур”, “Тун охирида” ва “Митат” каби фильмларни суратга олган.

     
    Фото: Фильмдан кадр

    2024 йил январида Доғулу компанияси у продюсерлик қиладиган янги сериал — “Муҳаббат компаси” устида иш бошлади. Бироқ дастлабки етти қисм суратга олингач, кутилмаганда жамоа ўз фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. Кейинчалик оператор ва монтажчилар бир неча ойдан бери маош олмаётганларини айтишди. Лойиҳа актёрлари ҳам бу маълумотни тасдиқлашди, аммо муаммолар вақтинчалик бўлишига умид билдирдилар. Бироқ 2024 йил августида Доғулу ўз продюсерлик компаниясини ёпгани, бу ҳақда ходимларни огоҳлантирмагани ва уларга нафақат компенсация, балки иш ҳақи ҳам тўламагани маълум бўлди. Кейинроқ актёр ўз фирмасини банкрот деб эълон қилишни сўрагани аниқланди. Иш ҳозирда суд томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Кадир Доғулу ҳозирда

    Ҳозирги кунда Кадир Доғулу ниҳоятда ёпиқ ҳаёт кечирмоқда. У мухлислари билан ижодий режаларини ўртоқлашмайди, аксинча бўш вақтини рафиқаси ва ўғли ёнида ўтказади.

     
    Фото: Ижтимоий тармоқ
    14 август, 09:10   Изоҳ (0)   6833
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.