Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Болливуд юлдузи Кажол янги суратини обуначилари билан бўлишди.

Комик актриса Индира Мифтаҳова қозоғистонлик хонанда Jah Khalib билан тушган архив суратини сторисга жойлади.

Малика Равшанова бундан 9 йил аввал учинчи бор оналик бахтига эришган. Унинг кичик қизи Солиҳа 9 ёшга тўлди.

Инстаблогер Мафтуна Шокирова инсон қалбига озор бермаслик ҳақида фикр юритмоқда.

Женнифер Лопеснинг Қозоғистонда ўтган концертида ашаддий мухлиси унга қўл меҳнати билан хонанданинг расми туширилган гилам совға қилди.
Вайнер Мадина Каримова 300 доллар билан Тошкентга келиб, блогерликни қандай бошлагани ҳақида обунчиларига сўзлаб беряпти.

Хонанда Шаҳло Аҳмедова янги суратини обуначилари билан бўлишди.

Раъно Шодиева бу йил 46 ёшни қаршилади. Актрисанинг набираси ҳам бувиси билан бир кунда туғилган.
“Қизим” сериали актрисаси Муниса Магамет ҳаётда яшашдан мақсади ҳақида мулоҳаза юритяпти.


“Сетора” гуруҳи қизлари масофа, йиллар ва синов инсон ҳаётида муҳим эмаслигининг яққол исботи.

Спорт залдан тўй хизматигача: Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади? Энергияга бой хонанда мухлислари учун видео тайёрлади.
Изоҳ (0)