• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Эронлик хонанда Араш ва ўзбекистонлик продюсер ўртасидаги можародан яхшигина хабарингиз бор. Англаганингиздек, Араш яқинда Андижонда бўлиб ўтиши режалаштирилган фестивалга салкам 165 минг доллар гонорар эвазига келмоқда. Андижонга келган Араш Ўзбекистон суди қарорига кўра, Тошкентдаги концертига келмай ўзбек продюсерига етказган 25 минг доллар зарарни қоплайдими? МИБ Арашни жавобгар қилишга ваколатлими? “Дарё” Арашдан жабрланган Нигора Соим бугун шу мавзу ҳақида сўз юритади.

    Араш 2017 йил Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган концертига олдиндан гонорар олган бўлса-да, келмаган. Шу туфайли ўзбекистонлик тадбиркор 50 минг доллар зарар кўрган. 2018 йилда Тошкент вилояти хўжалик суди тадбиркорнинг фойдасига 24 797 АҚШ доллари миқдоридаги зарарни қоплаш тўғрисида қарор чиқарган, аммо қарор ҳамон ижро этилгани йўқ.

    Nigora Soim.
    Нигора Соим.
    Фото: “Дарё”

    2017 йил концертлар ташкилотчилиги билан шуғулланиб юрган пайтим Арашни олиб келайлик деган таклиф бўлди. Арашга алоқага чиқилди. Унинг гапи билан продюсери Генри Улман билан гаплашиб, 14 август куни концерт ўтказиш бўйича шартнома тузганмиз.

    Эронлик хонанданинг гонорари 40 минг доллар эди. Бу Араш учун қиммат нарх. Аслида 25 минг доллар бўлиши керак эди. Созандалар жамоаси билан келишини айтгач, шу нархга кўнганмиз. Хуллас 13 кишига билетлар, визалар олдик. Концертда мухлислар билан ўйинлар ўйнаш, викториналар қилишни режа қилиб, Араш номидан совғалар ҳам олдик.

    Шартнома шартларига кўра, шартнома тузилганидан сўнг дастлабки 10 минг долларни ўша заҳоти ўтказиб беришимиз, кейинги 10 минг долларни эса Араш Тошкентга келишидан икки ҳафта олдин тўлашимиз керак эди. Қолган 20 минг долларни эса Араш Тошкентга келган пайтда олиши лозим эди. 14 августдаги шартномага кўра, дастлабки 10 минг долларни ўтказиш учун банкка бордим.

    Банкдагилар улар берган ҳисоб рақам офшор компанияга тегишли, бошқа ҳисоб рақам беришсин дейишди. Арашнинг продюсери билан гаплашиб, шартномани янгиладик. Шартномани янгилаш давомида фақат арбитраж суди эмас, Ўзбекистоннинг иқтисодий судларини ҳам қўшмоқчи бўлдик. Шу масалада анча муҳокама қилиб қолиб, ўртада озгина вақт ўтди. Сўнгра биз пулни ўтказдик. Кейин менда билетлар сотилиши билан боғлиқ муаммолар туғилгач, концерт кунини 13 октябрдан 31 октябрга кўчирдик, дейди Нигора Соим.

    Фото: “Дарё”

    Суҳбатдошнинг тушунтиришича, концерт куни ўзгаргач, Араш видеомурожаатини янгилаб, 31 октябрь куни Тошкентга бораман дея мухлислари учун видео юборган. Аммо унинг продюсери концерт ўзгаргани учун қилинадиган хат-ҳужжатларни имзолашдан бош тортган. Шунингдек, концерт учун тўланиши лозим бўлган гонорарини тўлиқ, олдиндан олмоқчи бўлган.

    Арашнинг продюсери шартномани янгилашни истамади. “Мана видеомурожаат жўнатдик, концерт 31 октябрга деб. Сизларга шу етади. Ўшани олиб бориб кўрсатгин”, деган. Мен эса “Биз ҳужжат билан ишлаймиз”, дедим. Хуллас шартнома янгилангани боис улар талаб қилган гонорарнинг қолган қисми — 20 минг долларни улар айтган вақтда банкдан юборолмадик. Лекин Дубайда яшайдиган танишлар орқали пулни продюсернинг уйигача олиб бордик. Фақат бизнинг номимиздан пул олиб борганлар пулни олганингни тасдиқлаб имзо қўйгин дейишса, йўқ деган ва пулни олмаган. Шу-шу концерт қолдирилди, дейди суҳбатдош.

    “Дарё” Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати билан боғланиб, Тошкент вилояти хўжалик судининг 2018 йилдаги қарори ижроси таъминланмагани сабаби билан қизиққанди. МИБ матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов журналистнинг “Араш эрта индин Андижонга фестивалга келса, МИБ суд қарори ижросини таъминлайдими”, дея берилган саволига жавоб берар экан “Бу иш бўйича МИБга ижро ҳужжати етиб келмаган”, деганди.

    Араш ва ўзбек продюсери ўртасидаги можаро кун тартибига чиққани учунми суҳбат давомида Нигора опага Ташқи ишлар вазирлигидан қўнғироқ қилиб қолишди. Масъулнинг билдиришича, Ўзбекистон судининг Арашга нисбатан чиқарган қарори ижросига ҳалигача киришилмаган. Шу сабаб Андижонга келган Араш қўшиғини айтиб, ҳеч нарса бўлмагандек 165 минг доллар гонорарини олиб, яна юртига қайтиб кетиш эҳтимоли юқори.

    Суд қарори чиққанидан бери етти йил ўтган бўлса, шу етти йилда максимум ҳаракат қилдим. Воқеа руҳан ҳам мени синдирди. Мен ходимлардан ҳам, юқори турувчилардан ҳам, ҳеч кимдан хафа эмасман. Қачонлардир бизда ҳам “Эй, хато қилдингми? Жавоб бер. Мана бу ерда бизнинг судимиз майнавозчилик эмас сенга”, дейдиган ташкилотлар бўлар. Раҳбариятга шикоят эмас, илтимоснома, агар мумкин бўлса, шу ишни назоратга олинг, дейди Нигора Соим.

    Эслатиб ўтамиз Андижонда бўлиб ўтадиган “Дунё садолари”га таклиф қилинган Арашга андижонликлар 2 млрд 95 млн сўм гонорар ваъда қилган.

    14 август, 21:02   Изоҳ (0)   1608
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.