Ҳар йили фақат Америка кинематографиясининг ўзи ўртача 700 дан ортиқ янги фильм чиқаради. Шу боис оддий томошабинда буларнинг барчасини кўришга ҳам, ҳатто ярмини чуқур тушуниб олишга ҳам вақт топилмайди. Бу фильмларнинг айримлари турли хил ишоралар ва яширин маъноларга тўла бўлиб, зукко томошабинларгина уларни пайқаб олади.
- “Лочин ва Қишки аскар” (2021) сериалида қасоскорларнинг эски душманларидан бири, қамоқхонада ўтирган барон Ҳелмут Земонинг китоб жавонида Александр Пушкиннинг асл нусхадаги китобини кўриш мумкин.

- “Гарри Поттер ва ажал туҳфалари. 1-қисм” (2010) фильмидаги магллар оиласининг газетадаги сурати бошқа фотосуратлар сингари ҳаракатланмайди. Бунинг сабаби кадр магллар камерасида олинган.

- “Капитан Америка” (2016) фильмида Капитан Америка қалқонидаги излар Қора Пантера тирноқларидан қолган тирналишлар эканлигини пайқаш мумкин. Бунинг сабаби шундаки, қалқон ҳам, тирноқлар ҳам вибраниумдан тайёрланган.

- “Ҳайвонлар шаҳри” (2016) фильмида капитан Буйволсон ҳужжатларни ўқиётган пайтда кўзойнак тақади. Бу қўтосларнинг аслида кўриш қобилияти ёмон эканлигига ишора қилади.

- “Яхши бўлиш осонми” мультфильмида қизлар концертига чипта рақами (072069С) Ойга биринчи маротаба қўниш санасига — 1969 йил 20 июлга ишора қилади. Бу чипта айнан Ой ўғирланаётган пайтда кўрсатилади.

- “Америка тарихи” (1986) фильмида Озодлик ҳайкалининг ранги тарихий жиҳатдан тўғри тасвирланган. Мультфильм воқеалари 1885 йилда ҳайкал эндигина қуриб битказилган пайтда содир бўлади. 1900 йилдан кейинроқ эса ҳайкал оксидланиш натижасида яшил тусга кирган.

- 2017 йилги “Юлдузлар уруши: Сўнгги жедайлар” фильмида Марк Ҳемилл (Люк Скайвокер ролини ижро этган актёр)нинг учала фарзанди қаршилик ҳаракати жангчилари ролини ўйнаган. Чапдан ўнгга: Натан Ҳемилл, Челси Ҳемилл ва Гриффин Ҳемилл.

- “Ҳайвонлар шаҳри” (2016) фильмида мафия сардори Мистер Биг - Арктика ерқазари ҳисобланади. Режиссёр Рич Мур айнан шу ҳайвонни мафия бошлиғи сифатида танлашининг сабаби “Арктика ерқазари Ер юзидаги энг ваҳший йиртқич” эканлигидир. Улар ўз вазнидан уч баробар кўп овқат истеъмол қилади.

- “Кералайн даҳшатлар мамлакатида” (2009) мультфильмида доллар купюрасида ушбу анимацион фильм режиссёри Генри Селикнинг юзи тасвирланган.

- “Хоббит: Беш қўшин жанги” фильмининг бир саҳнасинида Глоин жуда таниш дубулға кийиб олган. Айнан шу дубулғани кейинчалик унинг ўғли Гимли мерос қилиб олади. Томошабинлар Гимлини “Узуклар ҳукмдори” фильмида кўришлари мумкин.

- “Гарри Поттер ва Қақнус ордени” (2007) фильмида жаноб Уизли Гаррига, учувчи хизмат ёзувлари жорий этилишидан олдин вазирликда бойқушлардан фойдаланганликларини айтади. “Фантастик мавжудотлар: Грин-де-Валднинг жиноятлари” (2018) номли приквел фильмида эса ушбу бойқушлар ва уларнинг ортидан тартибсизликни тозалаётган элфларни кўриш мумкин.

- “Махлуқлар корпорацияси” (2001) фильмидаги саҳналардан бирида Бу Саллига Немо ўйинчоғини бермоқчи бўлади. Аммо “Немони излаб” мультфильмининг ўзи экранларга фақат 2 йилдан кейин чиқади.

- “Бетмен” (1989) фильмида Жокер (Жек Николсон) кўрган расмлардан бирига эътибор қаратади. Худди шу расмни Хоакин Феникс иштирок этган “Жокер” (2019) фильмининг бир саҳнасиида ҳам кўриш мумкин.

Изоҳ (0)