Тошкент туманидаги “Уч қаҳрамон” бозорида 11 август куни йирик ёнғин содир бўлди.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ёнғин ҳақигидаги хабар Тошкент вилояти ФВБга соат 02:22 да келиб тушган. Шунга кўра, 10 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 02:29 да етиб борган. Ёнғин соат 03:24 да қуршаб олиниб, соат 04:46 да ўчирилган.
Ҳозирги вақтга қадар тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Изоҳ (0)