Бугунги кунда аксарият брендлар реклама учун телевидениега эмас, инстаблогерларга мурожаат қилади. Қисқа видеолар, вайнлар, миллионлаб аудитория — бу усул кўпроқ мижоз олиб келади. Бироқ машҳурлик билан бирга нарх ҳам ошиб боради. Ўзбекистонда танилган вайнер ва блогерларнинг реклама хизмати учун қанча ҳақ сўрашини биласизми?
Бобур Мансуров

Бобур Мансуров маҳсулотингизни stories’ида реклама қилиб бериши нархи 2 000 доллар. Пост, яъни реелс эса 7 000 доллар — бундай видеода Бобур Мансуровнинг бутун жамоаси иштирок этади. Видео бонус сифатида TikTok ва YouTube платформаларидаги саҳифаларга ҳам жойлаб берилади ва Instagram’да реклама берувчининг саҳифаси билан коллаборация қилинади.
Mitti.me (Улуғбек Шодибеков)

Mitti.me номи билан машҳур блогер Улуғбек Шодибековнинг ҳам stories рекламаси нархи 2 000 доллар. Reels эса 7 000 долларга баҳоланган. Рекламада Mitti.me жамоаси тўлиқ иштирок этади, аммо видео реклама берувчининг профили билан коллаборация қилинмайди.
Абдували Саҳиев

Sakhiyev номи билан вайн суратга оладиган Абдували Саҳиевнинг stories рекламаси ҳаққи 1 200 доллар. Пости эса 6 000 долларга баҳоланган. Унда Саҳиев жамоаси тўлиқ таркибда суратга тушади ва видео реклама берувчининг саҳифаси билан коллаборация қилинади.
Dili.me (Дилшод Назаров)

Dili.me тахаллуси билан танилган Дилшод Назаровнинг stories рекламаси нархи 1 500 доллар. Reels нархи эса 5 000 доллар этиб белгиланган. Унда Dili.me жамоаси тўлиқ суратга тушади. Видео реклама берувчининг профили билан коллаборация қилиниши учун қўшимча ҳақ тўланиши керак.
Зебинисо Раҳимова

Зебинисо Раҳимова брендингиз ҳақида маълумот бериб, stories’ига жойлаб бериши нархи 600 доллар. Жамоаси билан вайн суратга олиб, фақат stories’га қўйиб бериши эса 1 000 доллар. Вайнни реелсга жойлаши 5 000 долларни ташкил этади. Видео реклама берувчининг профили билан коллаборация қилинади ва Зебонинг саҳифасида 3 ойгача туради.
Шаҳло Алижонова

Шаҳло Алижонованинг stories учун реклама олиб бериши баҳоси 1 000 доллар. Вайн сифатида суратга олиб постга жойлаши эса 4 000 долларни ташкил этади. Видео реклама берувчининг саҳифаси билан коллаборация қилинади.
Феруза Юсупова

Актриса, инстаблогер Феруза Юсупованинг рекламангизни суратга олиб, stories’га жойлаб бериши учун 1 000 доллар тўлашингиз керак. Reels нархи эса 4 000 долларни ташкил этади. Видео реклама берувчининг саҳифаси билан коллаборация қилинади.
Озод Шукуруллоев

Қизиқчи Озод Шукуруллоевнинг stories учун реклама нархи 800 доллар этиб белгиланган. Постни эса 4 000 долларга сотиб олишингиз мумкин. Бунда Озод Шукуруллоев жамоаси, яъни рафиқаси билан оилавий суратга тушиб беради. Видео реклама берувчининг саҳифаси билан коллаборация қилинади ва 3 ойгача ўчирилмайди. Блогер қачон-ки шу турдаги бошқа бир фирманинг “бренд юзи” бўлса, шундагина рекламангиз унинг профилидан ўчирилади.
Феруза Норматова

Актриса ва блогер Феруза Норматованинг stories учун реклама олиб бериш нархи 700 доллар. Рекламани вайн сифатида суратга олиб, постга жойлаб бериши баҳоси 4 000 доллар. Белгиланган нархнинг бир қисми олдиндан тўланиши керак. Видео реклама берувчининг саҳифаси билан 3 ой коллаборация бўлиб туради.
Бонамур (Умида Абдуғаффорова)

Instagram’да Бонамур номи билан танилган блогер Умида Абдуғаффорова stories рекламаси нархи 800 доллар этиб белгилаган. Вайн кўринишида видеопост жойлаб бериши учун эса 3 500 доллар керак бўлади. Видео реклама берувчининг профили билан коллаборация қилинади.
Хонзода Қамбарова

Instagram’да Ханна номи билан машҳур Хонзода Қамбарованинг storiesга реклама олиб бериши нархи 500 доллар. Reels эса 3 000 долларга баҳоланган — унда Хонзоданинг жамоаси ишлайди, профессионал камерада суратга олинади, вайн ғояси ўйлаб чиқилади ва реклама берувчи билан коллаборация қилинади. Бонус сифатида stories реклама ҳам қўйиб берилади ва видео камида 6 ой—1 йилгача ўчирилмайди.
Бону Икромова

Mitti.me жамоаси аъзоси Бону Икромованинг ўзи брендингизни реклама қилиб, stories’ига жойлаб бериши нархи 500 доллар. Reels кўринишидаги видео учун 1 500 доллар ҳақ тўланади.
Изоҳ (0)