• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Саломатлик

    Ёз бизни “алдайди”: ёзги депрессия ҳақида эшитганмисиз?

    Кўпчилик ёз келиши билан ҳаёти тубдан ўзгаришига чин дилдан ишонади, аммо кутганидек бўлмаслигидан ҳафсаласи пир бўлади. Тўсатдан очиқ ҳаводаги фестивалларга қатнашиш, кўнгилочар тадбирларга бориш ёки шунчаки пляж дам олишининг гўзалликларидан завқланиш қандайдир имконсиз ва ҳатто мутлақо исталмаётгани маълум бўлади.

    Бунинг устига, бирдан ғазаб, соғинч ва умидсизлик хуружлари бостириб келади. Наҳотки ёзги депрессия ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлса?

    Откуда берется летняя депрессия и как ее побороть — Психология

    Ёзги депрессия нима учун пайдо бўлади?

    Машҳур қўшиқчи Лана дел Рей куйлаган ёзги ғамгинлик ёки “суммертиме саднесс”нинг мантиқий изоҳи мавжуд. Ёзда кўпчилик кўнгил очишни ва қувонишни хоҳламайди, аксинча, қоронғи бурчакка беркиниш, шовқин-сурондан яшириниш ва хафа бўлиб ўтириш кўпроқ ёқади.

    Ёзги меланхолиянинг асосий сабаби асоссиз умидлардир. Айнан шу фаслда одамлар дам олиш, кўнгил очиш ва фақат ижобий кайфиятга катта умид боғлайди, сўнгра жазирама кунлар ёқмай, ҳафсаласи пир бўлади. Бунинг сабаби шундаки, ички руҳий ҳолат доим ҳам ташқаридаги об-ҳавога боғлиқ бўлавермайди.

    Шундай қилиб, ички зиддият юзага келади: биз кўнгил очишни, енгиллик ва ижобийликни истаймиз, аммо барибир ишга боришга (таътил давридан ташқари) ва кундалик вазифаларни бажаришга мажбур бўламиз. Шу сабабли гўё ёз бизни “алдади”, умидимизни пучга чиқарди, деб тушкунликка тушамиз.

    Кучли ғазаб ва норозилик пайдо бўлишининг яна бир сабаби қўйилган мақсадларнинг амалга ошмаслиги билан боғлиқ. Ёзда кўпчилик спорт билан шуғулланишни, сузиш ҳавзасига боришни, озишни, ташқи кўринишини ўзгартиришни ўзларига ваъда беришади, аммо бу режалар айрим ҳолларда амалга ошади. Бу салбий ҳис-туйғуларни келтириб чиқаради ва, айниқса, бошқаларнинг ижтимоий тармоқлардаги чиройли ва ҳамма нарсага улгурадиган кўринишларига нисбатан хафа қилади.

    Атрофдагилар билан ўзини доимий солиштириш ўзига бўлган ишончнинг пасайишига ва салбий ҳиссиётларнинг тўпланишига олиб келади.

    Учинчидан, қуёш нури ва ёруғлик етишмаслиги инсон организмига қанчалик салбий таъсир кўрсаца, қуёшнинг ҳаддан зиёд кўплиги ва жазирама иссиқлик ҳам шунчалик салбий оқибатларга сабаб бўлади. Натижада одамлар ўзларини янада ҳолдан тойган ва чарчаган ҳис қилади.

    Ва ниҳоят, кўпчилик ёзни энг юқори ижтимоий фаоллик даври деб билгани учун кеч ётади ва тўсатдан сафарларга чиқади. Бу эса чарчоққа ва мавжуд ресурсларнинг ҳаддан ташқари сарфланишига олиб келади. Воқеалар жуда кўп бўлгани сабабли қувонч ва янгилик ҳисси тез ўтиб кетиб, ўрнини сокин ғамгинлик эгаллайди.

    Летняя депрессия: когда не радует лето

    Натижада ёзги тушкунлик ғалати ёки ғайриоддий туюлмайди, лекин қишки тушкунликдан фарқли равишда бошқача намоён бўлади. Йилнинг совуқ фаслида кўпроқ ухлаб, камроқ ҳаракатланаётган бўлсак, иссиқ фаслда камроқ овқатланамиз ва камроқ ухлаймиз.

    Ёзги тушкунликни қандай енгиш мумкин?

    Агар ёз ўтиб кетаётганини ҳис қилсангиз-у, ҳали қувонч ва бахт туйғулари пайдо бўлмаган бўлса, кечираётган ҳолингиз учун ўзингизни айбламанг. Бундай ёндашув вазиятни асло яхшиламайди. Сабрли ва ўзингизга эътиборли бўлинг, пайдо бўлган кайфиятни аста-секин енгиб боринг.

    1. Кун тартибингизни ўзгартиринг

    Айнан ёзда ҳамма нарсага улгурмоқчи бўлсак-да, ҳаддан ташқари воқеаларга бой кун тартибидан ва жуда кеч уйқуга ётишдан воз кечинг. “Ҳаммага ўхшаб кўнгил очиш” учун ортиқча фаоллик охир-оқибат чарчоқ, ҳолдан тойиш ва лоқайдликка олиб келади.

    2. Жисмоний фаолият билан шуғулланинг

    Ёзги мавсумда энг яхши спорт тури — бу бассейнда сузиш. У нафақат вақтинча жазирама иссиқдан қутқаради, балки қадди-қомат ва кайфиятни яхшилашга ёрдам беради. Фақат жисмоний фаолликни ошириб юборманг ва толиқиб қолмаслик учун ҳафтанинг ҳар куни турли фаолият турларини бирлаштиришга уринманг.

    3. Қизиқарли машғулот топинг

    Атрофдаги омилларга қарамай, сизни бўшаштирувчи ва кайфиятингизни кўтарувчи нарсаларни излашга эътибор қаратинг. Бу ҳар қандай нарса бўлиши мумкин — мунчоқ ясашдан тортиб китоб ўқишгача, ёга ёки боғдаги ландшафт дизайнигача. Асосийси, танлаган машғулотингиз қувонч келтирсин.

    Летняя «депрессия»: почему с приходом тепла и солнца некоторые люди  чувствуют дискомфорт - 7Дней.ру

    4. Таққослашлардан воз кечинг

    Ўзингизни саёҳатчи дўстларингиз ёки кўнгилочар қўшниларингиз билан ҳақиқий ҳаётда ҳам, интернетда ҳам таққосламасликка ҳаракат қилинг. Бундай хатти-ҳаракатлар кўпинча ёмон кайфиятга сабаб бўлади. Фикрларингизни фойдали нарсалар билан банд қилинг ва шунда хафа бўлиш учун камроқ вақтингиз қолади.

    Эсда тутингки, сиз умумий кайфиятга эргашишингиз ва ўзингизни жамият томонидан қабул қилинган андозаларга мослашингиз шарт эмас. Кўпинча, йилнинг қайси фасли бўлишидан қатъи назар, биз ниманидир қилишимиз керак-у, аммо қила олмаслигимиз туфайли пайдо бўладиган ички айбдорлик ҳисси депрессияга олиб келади.

    6 август, 18:45   Изоҳ (0)   2429
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда полиция машинаси портлаши оқибатида 2 нафар ходим вафот этди 

    Дунё | 7 август, 20:35

    “Eterна” Ўзбекистонда: Кинопоиск қандай қилиб мамлакат манзараларини афсонавий шаҳар-давлатга айлантирди 

    Ўзбекистон | 7 август, 19:30

    Украина ва Россия етакчилари ўртасида учрашувларнинг турли форматлари кўриб чиқилмоқда

    Дунё | 7 август, 20:25

    Энг кўпи Самарқандда: 2025 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонда қанча оила қурилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 август, 20:15

    Самарқандда ҳам мактаб “ремонтига” ўқитувчилар жалб этилди 

    Ўзбекистон | 7 август, 20:10

    Қирғизистон оммавий ахборот воситаларига чет эл таъсирини чеклади 

    Дунё | 7 август, 20:06

    Отасидан эрта айрилган, эълон ёпиштириб кун кўрган, вазирнинг қизига уйланган Ёрқинхўжа Умаров 33 ёшда

    Маданият | 7 август, 20:00

    Навоий вилоятида 10 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади

    Ўзбекистон | 7 август, 19:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.