• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда аҳолининг тўғри овқатланишини комплекс баҳолаш бошланди

    Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ўзбекистонда аҳолининг тўғри овқатланишини комплекс баҳолаш бошланганини эълон қилди.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Маълум қилинишича, бу борадаги кенг қамровли тадқиқот Ўзбекистонда овқатланиш соҳасида ISCAD (International Strategic Center for Agri-Food Development) ташкилоти томонидан Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳузуридаги Delivery Unit офиси билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

    Лойиҳанинг мақсади аҳолининг овқатланиш одатлари ва рационини ҳар томонлама баҳолаш, соғлиққа таъсир қилувчи билимлар, хулқ-атвор омиллари ва объектив тиббий кўрсаткичларни ўрганишдан иборат.

    Тадқиқот халқаро КAP Survey (билим, муносабат ва амалиётларни баҳолаш) методологиясига асосланган бўлиб, антропометрик ўлчовлар, клиник ва тиббий текширувлар, биокимёвий маълумотларни йиғиш ҳамда респондентларнинг соғлиғи тарихи бўйича маълумотлар тўплашни ўз ичига олади. Ҳозирги кунгача мамлакат бўйлаб 13 мингдан ортиқ хонадонлар ушбу тадқиқотда иштирок этган.

    Замонавий тиббиёт илми овқатланишни ҳаёт сифати ва сурункали юқумли бўлмаган касалликларга чидамлиликни белгиловчи асосий омиллардан бири деб тан олади. Мавжуд маълумотларга кўра, саломатликнинг ёмонлашуви ҳолатларининг аксарияти турмуш тарзи, хусусан, номутаносиб овқатланиш ва жисмоний фаолликнинг етишмаслиги билан боғлиқ.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2014 ва 2019 йиллардаги STEPS тадқиқоти маълумотлари таҳлили шуни кўрсатдики, бу даврда туз истеъмол қилувчилар улуши 15,6 фоиздан 36,6 фоизга ошган, тавсия этилган миқдорда сабзавот ва мева истеъмол қилмайдиганлар улуши 67,2 фоизни ташкил этган, ортиқча вазн ва юқори қон босими билан яшовчилар сони ҳам сезиларли даражада ошган.

    Ушбу тенденциялар соғлом овқатланиш моделига ўтиш зарурлигини яққол кўрсатмоқда. Нотўғри овқатланиш организмда моддалар алмашинуви бузилишларига олиб келиши, қон таркибида шакар ва холестерин миқдорининг кўпайиши орқали умумий соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши ва соғлиқни сақлаш тизимига юкни ошириши мумкин.

    Тадқиқот доирасида қуйидаги 5 йўналиш бўйича маълумотлар тўпланмоқда:

    • аҳолининг овқатланиш бўйича билим ва амалиёти;
    • антропометрик кўрсаткичлар (бўй, вазн, тана массаси индекси);
    • биокимёвий параметрлари (қон таркибидаги шакар, холестерин, микроэлементлар);
    • клиник саломатлик ҳолати;
    • индивидуал ва оилавий тиббий тарих, ижтимоий ва маиший шароитлар.

    Қайд этилишича ушбу маълумотлар аҳолининг соғлом овқатланиш тамойиллари бўйича хабардорлик даражасини, ортиқча вазн ва етарли овқатланмаслик ҳолатларини, ижтимоий ва хулқ-атвор омилларининг таъсирини, шунингдек, ҳудудий хусусиятларни аниқлаш имконини беради.

    Тўпланган маълумотлар асосида миллий даражадаги дастурлар ва ташаббуслар ишлаб чиқилади. Улар овқатланиш сифатини яхшилаш, касалликларнинг олдини олиш, аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган мақсадли ахборот кампанияларини тайёрлаш ва мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришга хизмат қилади.

    “Шу боис, Ўзбекистонда овқатланиш ҳолатини баҳолаш бўйича олиб борилаётган тадқиқот катта аҳамиятга эга. Бу саломатликни мустаҳкамлаш ва ҳаёт сифатини оширишга қаратилган илмий асосланган, комплекс ёндашув томон босилган муҳим қадамдир”, дейилади Стратегик ислоҳотлар агентлиги хабарида.

    Таъкидланишича, бундай тадқиқотлар халқаро амалиётда жамоат саломатлиги соҳасидаги ёндашувларни шакллантиришда муҳим ўрин эгаллайди. Улар рациондаги ўзгаришларни кузатиш, илгари қабул қилинган чораларни баҳолаш, ёндашувларни такомиллаштириш ва барқарор натижаларга эришиш имконини беради.

    5 август, 14:10   Изоҳ (0)   642
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Минглаб исроилликлар ватанларини тарк этиб, Греция, Кипр ёки Португалияга кўчиб кетмоқда

    Дунё | 6 август, 19:57

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Андижон вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан олинди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:46

    Азоб-уқубатли кунга 80 йил: АҚШ япон шаҳарларини нега ва қандай вайрон қилган эди?

    Дунё | 6 август, 19:45

    Қўқонда “парковка” талашиб жанжал кўтарганларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:30

    Англияда қарға синган қанотини даволаган ветеринарга қайтиб келди

    Дунё | 6 август, 19:17

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 18:00

    Дунёдаги чақалоқларнинг 52 фоизи она сути билан озиқланмаслиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 6 август, 18:57

    Ёз бизни “алдайди”: ёзги депрессия ҳақида эшитганмисиз?

    Маслаҳатлар | 6 август, 18:45

    Трамп 2028 йилги сайловларда ўзининг эҳтимолий ворисини эълон қилди

    Дунё | 6 август, 18:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.