Баъзида оналар ва уларнинг қиз фарзандлари шунчалик ўхшаш бўладики, уларни бир қарашда ажратиш қийин бўлади. Айниқса, машҳурлар орасида бундай мисоллар талайгина. Қуйида бир-бирига икки томчи сувдек ўхшайдиган машҳурлар ҳақида сўз юритамиз.
Синди Кроуфорд ва Кая Гербер

Кая онасидан нафақат гўзал чеҳра, балки гўзал қомат ва моделлик истеъдодини ҳам мерос қилиб олган. У 10 ёшида илк марта суратга тушган, Синди эса 16 ёшида моделлик фаолиятини бошлаган. Кая бугун дунёнинг етакчи мода ҳафталарида иштирок этади. Онаси эса уни доим қўллаб-қувватлаб келади.
Риз Уизерспун ва Ава Филипп

Бу икки нафис аёл эгизакларга ўхшамаса-да, худди опа-сингилдек кўринади: иккисининг ҳам кўзлари мовий, сочлари сариқ ва ориқ. Сўнгги йилларда Риз ва Ава турли тадбирларда, “Эмми” мукофоти тантаналаридан тортиб, Париждаги дебютантлар балигача биргаликда қатнашмоқда.
“Ава менинг энг яқин дугонам. Биз ҳамма ишни бирга қиламиз”, дейди Риз фарзанди ҳақида.
Ава расм чизади, сураткашликка қизиқади ва яқинда актрисаликда ҳам ўзини синаб кўришни режалаштирган.
Ванесса Паради ва Лили-Роуз Депп

Ванесса Паради ва Жонни Деппнинг қизи Лили-Роуз ота-онасидан энг яхши жиҳатларни мерос қилиб олган: у чиройли ташқи кўриниш билан бирга актрисалик иқтидорига ҳам эга. Лили-Роуз нафақат фильмларда, балки Chanel No L’Eau атирининг рекламаларида ҳам суратга тушишга улгурган.
Дарвоқе, унинг ота-онаси аввалига фарзандини шоу-бизнесдан иложи борича йироқда тутишга ҳаракат қилишган, аммо бунинг уддасидан чиқмаган. Ҳозирда Ванесса қизини санъат йўлида қўллаб-қувватлашга тайёр:
“Агар Лилига фильмда рол таклиф қилишса ёки альбом ёзишса, унинг йўлини тўсмайман, аксинча, ёрдам бераман. Чунки онам билан отам ҳам худди шундай қилган эди”, деган Паради интервьюлардан бирида.
Деми Мур ва Румер Уиллис

Деми Мур ва Брюс Уиллиснинг уч нафар қизи бор ва улар ташқи кўриниш бўйича асосан отасига ўхшайди. Бироқ вақт ўтиб, Румер улғайгани сари онасига тобора кўпроқ ўхшаб бормоқда. Улар буни ўзлари ҳам кўп таъкидлайди. Масалан, она ва қизнинг ижтимоий тармоқларда бир хил кийимда тушган суратлари кўп.
Айтганча, Румер ҳам ота-онаси сингари актриса бўлишни танлаган. У асосан триллер ва қўрқинчли жанрларда суратга тушади.
Мадонна ва Лоурдес Мария Чикконе-Леон

Мадонна ўзида бир неча марта пластик операциялар амалиётини бажарган, аммо унинг қизи Лоурдес билан барибир ўхшашлиги яққол кўзга ташланади. Ҳатто улар бир хил олийгоҳда — Мичиган университетининг санъат факультетида таҳсил олган.
Лоурдес онасига бўлган меҳри ва ҳурматини қўлидаги “она” ёзувли татуировка билан ифодалаган. Шунингдек, у Мадонна билан бирга Material Girl кийим брендини яратишда фаол иштирок этган.
“Лоурдес актриса бўлишни хоҳлайди. Мен бу қарорни қўлламайман, аммо қизимни бундан тўхтатишга уринмайман ҳам. Фақат унга ҳар ишда жиддий ва масъулиятли бўлиш лозимлигини айтаман”, дейди Мадонна.
Мерил Стрип ва Меми Гаммер

Актриса Мерил Стрип ва унинг қизи Меми Гаммер бир-бирига шу даражада ўхшайди-ки, Лаёш Колтайнинг “Оқшом” фильмида улар бир образни турли ёшдаги ҳолатда гавдалантирган.
“Рикки ва Флеш” фильмида эса улар она ва қиз ролларини ижро этган.
“Мен ва онамни кўп нарса боғлайди, биз ҳар томонлама жуда яқинмиз”, дейди Меми.
Изоҳ (0)