Турк актёр ва актрисалари шахсий ҳаётида рўй бераётган янгиликлар ва сўнгги кунларда юлдузлар нималар билан банд экани ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Жан Яман ва Сара Блюма турмуш қуриш арафасида

“Эл Турко” ва “Тўрғай” сериаллари орқали танилган актёр Жан Яман 2025 йил июнь охирида ДЖ Сара Блюма билан учрашаётганини маълум қилган эди. Орадан бир ой ўтмай, июль охирида у Италиянинг OGGI нашрига интервью бериб: “Мен Сарани севаман, унга турмуш қуриш таклифини бермоқчиман”, деб очиқ баёнот берди.
Актёр яқин орада унга уйланишини, ўз танловида ишончи комил эканини таъкидлади. Бироқ баъзи мухлисалар унинг Сара билан муносабатни вақтинчалик деб ҳисобламоқда.
Мерт Язижиўғлу “Ҳукмдор Усмон” сериалида бош ролни ўйнайди

“Ҳукмдор Усмон” сериалининг навбатдаги қисмларида Усмоннинг ўғли Орхон ролини Мерт Язижиўғлу ижро этади. Актёр бундан аввал “Алвон ғунчалар” лойиҳаси билан танилган.
“Чексиз муҳаббат” юлдузи Биран Дамла Йилмаз турмушга чиқмоқда

Яна бир машҳур турк актрисаси Биран Дамла Йилмаз оила қурмоқда. “Чексиз муҳаббат” сериали орқали танилган актриса бу ҳақда мухлисларига ижтимоий тармоқларда маълум қилди. У Абдураҳмон Айдин исмли тадбиркорга турмушга чиқади. У қаҳвахоналар тармоғи эгаси бўлиб, жуфтлик икки йилдан бери бирга эканини яширмаган.
Ҳазал Кая “Қизил шарбат” сериалида иштирок этади

“Қизил шарбат” сериалининг тўртинчи мавсуми кутилмаган бурилишларга бой бўлади. Сабаби, актёрлик жамоасига Ҳазал Кая (“Бизнинг ҳикоя”, “Марал”) қабул қилинди.
Турк матбуотида тарқалган маълумотларга кўра, Ҳазал ижро этадиган образ асосий роллардан бири бўлади. Бу эса сериалдаги Унал оиласи аъзоларини бир оз хавотирга солса, ажаб эмас. Ҳазалнинг қаҳрамони ким экани ҳозирча номаълум. Мухлислар уни Апонинг ноқонуний қизи ёки марҳум Пембенинг фарзанди деб тахмин қилмоқда.
Жамре Байсал кўкрак қафасида мураккаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

“Лайло”, “Мени яшириб қўй” ва “Тақдир ўйини” сериаллари орқали танилган актриса Жамре Байсал ҳафтанинг бошида режалаштирилган операция сабабли касалхонага ётқизилган эди. Бирсен Алтунтаснинг ёзишича, актриса кўкрагида саккиз йил давомида аста-секин ўсиб келган ўсимта мавжуд.
Жамре мухлисларига мурожаат қилиб, хавотирга ўрин йўқлигини, операция муваффақиятли ўтганини билдирди.
“Лайло” ва “Икки кишилик хона” сериалларининг якуний қисмлари август охирида эфирга узатилади

“Лайло” сериалида Алперен Дуймаз образининг чиқиб кетишини кўплаб дизи мухлислари ижобий қабул қилмаган эди. Сўнг реклама сотувлари ва фойда олишдаги муаммолар сабабли телеканаллар сериалнинг кейинги қисмларни эфирга узатишни вақтинча тўхтатди. Сўнгги маълумотларга кўра, лойиҳанинг якуний қисмлари август охирида намойиш этилади.
Мерт Рамазон Демир янги муҳаббати ҳақидаги миш-мишларни инкор этди

“Қўрғон сирлари” сериали юлдузи Мерт Рамазон Демир пляжда номаълум қиз билан бирга кўринганидан сўнг, мухлислар турли тахминларни ўйлаб топди. Бироқ актёр бу миш-мишларни рад этди ва журналистларга оддийгина: “Ҳеч нарса бўлмади”, дея жавоб берди.
Озге Торер “Ҳукмдор Усмон” сериалини тарк этди

Ушбу тарихий сериалда бош қаҳрамоннинг рафиқаси — Бала хотун образини ижро этган Озге Торер лойиҳани тарк этди. Бу ҳақда Бирсен Алтунташ хабар берди. Актрисанинг мухлислари эса уни тез орада замонавий лойиҳаларда кутиб қолишини билдирди.
“Қизил шарбат” сериали юлдузи Сила Туркўғлу унаштирилди

Машҳур сериалнинг бош қаҳрамони ролини ижро этаётган Сила Туркоғлу турмушга чиқишга розилик берди. Унинг қаллиғи Ата Айилдиз актрисага Италияда, ёзги таътил вақтида турмуш қуришни таклиф қилди. Қизиқарлиси, Туркўғлу бундан роппа-роса бир йил аввал қариндошининг тўйида келин гулларини тутиб олган эди.


Изоҳ (0)