Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Турк актёри Каан Уранжиўғлу янги фотосессиясидан суратларни мухлислари билан бўлишди.

Актриса Райҳон Асадова янги касби — стюардессаликдан мамнунлигини ўз саҳифасида ёзиб қолдирмоқда. У Вьетнам оролларида тушган суратини жойлади.

Шаҳзод Султонова янги ижод маҳсулини суратга олиш жараёнида. Клипда актёрнинг партнёри модел Кристина Рустамова бўлади.

Хонанда Дилноз янги қўшиғига клип суратга олиш жараёнида узоқ кутилган тўйи санасини маълум қилди.
Яқин кунларда оналик бахтига эришадиган олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова турмуш ўртоғи билан дам олиш кунларини мароқли ўтказди.

Актриса Зарина Низомиддинова ўғли Саидумар билан биргаликда сайр қилмоқда.

Марҳум қизиқчи Хожибой Тожибоевнинг қизи Мадина Тожибоева янги ҳаётга қадам қўйди. У партнёри, хонанда Ислом Мансуров билан қонуний никоҳдан ўтди. Икки ёшнинг бахтли кунида дўстлари ёнида бўлди.

Турк актрисаси Буржу Ўзберк таътилни Мисрда ўтказиб, тропик мевалардан таътиб кўрмоқда.

Хонанда ва инстаблогер Рухсора Миржалилова 25 ёшга тўлди ва туғилган кунида турмушга чиқиш таклифини олди. Бўлажак куёв Шаҳрулло Абдуллаев ҳам қўшиқчи. Жуфтлик дуэт куйлаш режаси борлигини ҳам айтди.

Изоҳ (0)