• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Тошкент шаҳрида болаларга ноқонуний диний таълим берган яна бир шахс аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Видеодан кадр

    Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган шахс Олмазор туманининг “Жийдали” МФЙда вақтинча истиқомат қилаётган хонадонда 2025 йилнинг май ойидан буён ёшларнинг 15 нафарига ноқонуний диний таълим берган ва бунинг эвазига ҳар биридан 150 доллардан пул олиб келади.

    Аниқланишича, республиканинг турли ҳудудларидан келган, 2004—2014 йиллар оралиғида туғилган бу “илм изловчилар”нинг 11 нафари вояга етмаган бўлиб, улар орасида 3 йилдан буён мактабга бормаётган ўқувчи ҳам бор.

    Худди шу маҳаллада ижарага олинган яна бир хонадонда ҳам пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган шахс жорий йилнинг июнь ойидан буён  10 нафар болага ноқонуний диний таълим бериб, эвазига ҳар биридан 100 доллар ҳамда егулик учун озиқ-овқат маҳсулотларини талаб қилган.

    Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан хонадонда текширувлар ўтказилиши эҳтимолини ҳисобга олиб, болаларни яшириш учун қўлбола ертўла қурдирган. Мазкур ертўла, яъни “қудуқ” темир қопқоқ билан ёпилиб, тош ва қум билан беркитилган. Бу билан у болаларнинг ҳаёти хавф остига қўйилган.

    Ҳар икки ҳолат бўйича маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд ўтказилиб, ушбу шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) асосида жавобгарликка тортилди. Ушбу моддага кўра, махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди, шунингдек, хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

    Юқоридаги шахслар ноқонуний диний таълим беришда махсус голограммага эга бўлмаган, норасмий шаклда чоп этилган мавзуга оид адабиётлар ва турли қўлёзмалардан фойдалангани аниқланган. Мазкур йўналишда Фарғона вилоятида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида диний мазмундаги шундай материаллар ноқонуний равишда тайёрлаб келингани фош бўлган.

    Бувайда туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадони ва ўзига тегишли умумий овқатланиш шохобчасида босмахона ташкил қилиб, диний мазмундаги китобларни чоп этиш билан шуғулланган. У мазкур китобларни Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги китоб дўконларига етказиб берган. 

    Фото: Видеодан кадр

    Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида келгусида сотиш мақсадида тайёрлаб қўйилган 1210 дона китоб, 2000 дона ярим тайёр ҳолатга келтирилган босма маҳсулоти ҳамда 6 та чоп этиш дастгоҳлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

    Ушбу шахс 2024 йилнинг июль ойида муқаддам диний мазмундаги китобларни қонунга хилоф равишда чоп этгани учун жаримага тортилган бўлса-да, яна ноқонуний ҳаракатларини давом эттирган.

    Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    ДХХ Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган йигит қўлга олинганини ҳам хабар қилганди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинган. Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Данғара, Фарғона туманларида ҳам болаларга ҳужра шароитида ноқонуний диний сабоқ берганлар қўлга тушганди. 

    3 август, 11:42   Изоҳ (0)   1681
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳато “Аякс”нинг энг қиммат 10 та трансферидан бирига айланди

    Спорт | 4 август, 10:13

    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

    Реклама | 4 август, 09:00

    Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилди

    Ўзбекистон | 4 август, 10:05

    Филиппин ва Ҳиндистон ҳарбий флоти илк бор Жанубий Хитой денгизида патруллик қилмоқда

    Дунё | 4 август, 09:55

    Фарғонада танишларини ҳижрат ва террорчилар сафига қўшилишга даъват қилган шахс жазоланди

    Ўзбекистон | 4 август, 09:45

    НАТО Россия билан чегарадош давлатга ҳарбийлар юборади

    Дунё | 4 август, 09:37

    Машҳурлар орасидаги тарқалган оғир хасталик: яна кимлар Лайм касаллигидан азият чекади?

    Шоу-бизнес | 4 август, 09:32

    Сон Ҳён Мин фаолиятини АҚШ чемпионатида давом эттиради

    Спорт | 4 август, 09:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.