• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Жорий йил 1 август куни Сенат хориждан қайтганларни ОИВ инфекцияси текширувидан мажбурий ўтказишга оид қонунни маъқуллади.

    Қонунга мувофиқ, узлуксиз 90 кундан ортиқ хорижда бўлиб, Ўзбекистонга қайтган 18–60 ёшлар оралиғидаги фуқаролар ва чет элликлар уч кун ичида тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Жамоатчилик фаоллари мазкур қонуннинг қабул қилиниши Конституцияга зидлигини айтмоқда. “Дарё” масала юзасидан билдирилган айрим фикрларни жамлади.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    “Одам IMEI қонуни”

    Иқтисодчи Отабек Бакиров қонун моҳиятини худди UzIMEI тизимига қиёслади. Мутахассиснинг ёзишича, Ўзбекистон хорижда бўлган фуқароларини мажбурий ОИВ тестдан ўтказадиган биринчи мамлакатга айланади.

    “Инсон ҳуқуқлари ва Ўзбекистон қабул қилган конвенциялар масаласини қўя турайлик, бутун моҳияти бўйича худди UzIMEI сингари ишлайдиган Одам IMEI мажбурияти бюджетга юзлаб миллиард қўшимча харажатларни юклайди (бюджет тўлиб-тошишни бошлади-ку). Миллионлаб ўзбекистонликларни овораи сарсон қилиш эвазига қайсидир чўнтак тайёр буюртмаларга эга бўлади (постпандемия пайтидаги Махсус комиссиядан соққа-ёрлиқ олган аэропортдаги қиммат ва мажбурий тестлар эсингиздадир?). Энди қизиқ, Одам IMEI’дан ўтмаганларнинг ID картасини ўчириб қўйишадими (UzIMEI товонини тўламаганларнинг телефонини ўчириб қўйишгани сингари)? Ёки баҳордан қишгача хорижда ишлаб ё ўқиб, янги йилга ё ҳайитга уч кунга келган ватандошларни қайтиб Ўзбекистондан чиқармай қўйишадими? Янги тақиқ ижроси учун яна қанақа тақиқлар ўйлаб топиларкин? Ундан кўра, ўша қайсидир чўнтак ишлаб топмоқчи бўлаётган фалон юз миллиардни бошимиздан айлантириб садақа бериш арзон тушмайдими”, дея фикр билдирган иқтисодчи.
    Otabek Bakirov
    Отабек Бакиров
    Фото: Марказий банк

    “Бу фуқаролар ва давлат ўртасидаги ишончга путур етказади”

    Журналист Шуҳрат Латипов ҳам қонун тўғрисидаги эътирозли фикрларини билдирди. Унинг ёзишича, БМТнинг ОИТСга қарши курашиш бўйича махсус ташкилоти (UNAIDS), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро меҳнат ташкилоти мажбурий ОИВ тестини ўтказишга мутлақо қарши. Аксинча, бу ташкилотлар ОИВга қарши ҳар қандай тест ихтиёрий асосда, фақат розилик ва махфийлик кафолати билан ўтказилиши кераклигини айтади. Шу сабаб ҳам мажбурий текширув амалиёти дунёнинг ҳеч бир жойида йўқ. Қолаверса, Ўзбекистонда бундай тартиб жорий этилиши Конституцияга зид бўлиб, шахсий дахлсизлик ҳуқуқи бузилишига олиб келади.

    “Депутатлар ва сенаторлар ўз чиқишларида мигрантларга нисбатан салбий фикр шакллантирмоқда. Улар орасида касалланиш ҳолатлари кўпайганини таъкидламоқда, гарчи улар келтираётган маълумотлар шубҳа уйғоца ҳам. Синовдан ўтказишга мажбурлаш одамларнинг уйга қайтишдан қўрқишига олиб келади. ОИВ инфекцияси атрофида салбий қарашлар кучаяди. Хорижий фуқаролар ва инвесторлар Ўзбекистонга ишлаш учун келишни хоҳламайдилар. Сайёҳлар бизнинг мамлакатдан қочишади. Агар одамлар тестдан ўтишни рад этса ёки уч кун ўтишга улгурмаса, нима бўлади? Тушунарсиз. Агар жарима ёки бошқа жазо жорий қилинса, бу коррупция ва айланма схемалар учун майдон бўлади. IMEI каби ОИВ сертификатларининг қора бозори пайдо бўлиши аниқ. Доимий маълумотлар сизиб чиқиши фонида шахсий маълумотлар хавфсизлиги ва махфийлиги бўйича яна бир масала. Қонун ҳозирда кўриб чиқиш учун президентга юборилган. Мен ҳужжатни рад этиш керак деб ҳисоблайман. Бу шунчаки нотўғри эмас, балки фуқаролар ва давлат ўртасидаги ишончга путур етказади”, дея пост қолдирган журналист.
    Shuhrat Latipov
    Шуҳрат Латипов
    Фото: YouTube

    “Мен бундай тестни топширмоқчи эмасман”

    АҚШнинг Гарвард университети профессори, иқтисодчи Ботир Қобилов муҳокамага қўшилиб, ўз танқидий фикрини билдирди.

    “Мен бундай тестни топширмоқчи эмасман. Сабаби балки ишонмасман, бундай тест топшираман деб бир нарсаларни юқтириб қўйишга, ким билсин. Оқибати қандай бўлади? Аэропортдан мамлакатга киргизишмайдими? Яхшиси, бундай тестлардан йиғиладиган ўлпон пулини дарҳол тўлаш имкони яратилса ҳеч қандай тест, IMEI қилмасдан аэропортдан чиқиб кетилса ҳеч бўлмаса вақтимиз, асабларимиз тежалган бўлар эди. Ва бунинг тўловини электрон шаклда тўлаб туриш имкони яратилсин. Paynet’ми, Click’ми орқали. Йилига бу IMEI’га, бу ОИВ тестга деб пул ўтқазиб турамиз. Шунда ҳеч ким овора ҳам бўлмасди, ҳаммани вақти тежаларди-да ва унумлироқ ишлар билан банд бўлар эдик. Масалан, яқинда ёзганимдек, АҚШда давлат қарзини камайтиришга ёрдам сифатида одамлар энди PayPal ва Venmo орқали ҳукуматга тўғридан-тўғри пул ташлаб беришлари мумкин экан.

    Шунга ўхшашроқ нарсани Ўзбекистонда ҳам қилса бўлади. Масалан, ўзимнинг пулимга ўзим сотиб олган телефондан ўзимнинг шахсий ҳаётим учун фойдаланиш учун қандайдир IMEI, унинг кетидан қоғоз, навбатларда туриш ва у ҳақида ўйлаб юриш менга қимматга тушади. Яна қўшимча тестлар бор экан энди.

    Шунинг учун ўз вақтимни ва асабимни тежаш учун қўшимча ътарифъ бўлса-да, масалан х2 ўлпон тўлаб шу муаммодан бир йил соқит қилиндингиз деган хабар келса. Шунда юқоридаги нарсалар ҳақида ўйлашга кетадиган вақтимни тежаб унинг эвазига қайсидир университетда лексия ўқиб келганим фойдалироқ”, деб ёзган мутахассис ўз Telegram каналида.

    Botir Qobilov
    Ботир Қобилов
    Фото: Telegram

    “Ҳатто сунъий идрок ҳам бу қонун Конституциясига зидлигини айтяпти”

    Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев ҳам қонун ҳақидаги ўз мулоҳазаларини билдирди.

    “Ўзи Қонунчилик палатаси кўриб чиқмаслиги керак эди бу қонунни. Майли, Қонунчилик палатаси ўзи кўриб чиқмаслиги керак бўлган кўп қонунларни кўраверади вақт кетказиб. Шунинг учун, бу қонунни Сенат қайтариши мантиқан тўғри бўларди — ҳар ҳолда кўпни кўрган оқсоқоллар кенгаши-ку у. У ерда ҳам ChatGPT’чалик билимга эга одам топилмагани ачинарли. Ҳатто шу сунъий идрок ҳам айтяпти экан — бу қонун энг биринчи навбатда Ўзбекистон Конституциясига зид, деб”, дея фикр билдирди журналист.
    Muhrim Aъzamxoъjayev
    Муҳрим Аъзамхўжаев
    Фото: YouTube

    Тадбиркор Бектош Ҳотамов бир ойдан бери хориждалигини билдириб, қонунга нега айнан 90 кун қоидаси танлангани бўйича савол қўйди. Шунингдек, у четдан келганлар уйига ҳамшира ва инспектор бориб, оиласига тушунтириш ўтказиши, фуқарони эса уч кун ичида ОИВ тестидан ўтишини айтиши мантиқсизлик эканига урғу берган.

    “Тиббий таҳлиллар аэропортда эмас, балки фуқаро уйига келгач, унинг уйига тиббиёт ходими келиб тушунтириш ишлари ўтказади. Кейин уч кун ичида ўтарсиз деб кетади. Ҳалиги фуқаро уч кун ичида рафиқаси ёки бошқа бири билан ётиб қўймаслиги бўйича қандайдир кафолат борми? Буни кимдир назорат қилиб турадими? Масалан Миллий гвардия ходимлари? Хўш, ҳалиги 90 кун бўлган фуқарода ОИТС аниқланди, нима бўлади? Уни мамлакатдан чиқариб, ҳайдаб юборасизларми? Барибир рўйхатга олиб қўйиб юборасизлар-ку, кейин нима бўлади? Ўзи шу тажриба дунёдаги бошқа бирор бир давлатда борми? Масалан, ОИТС энг кенг тарқалган, аҳолисининг 18,9 фоизи ОИТС билан касалланган Жанубий Африка республикасида ҳам шунақа тартиб йўқ, ўзи бунга зарурат қаердан келди”, деб ёзган тадбиркор.

    Бектош Ҳотамов сенаторнинг ОИВга чалинганлар бўйича статистикаси юзасидан ҳам савол қўйган. Яъни Сенат вакили Гулнора Маруфова 2024 йилда текширилганларнинг 3 903 нафарида ОИВ/ОИТС касаллиги аниқланган бўлиб, улардан 1 512 нафарини (39 фоизи) чет элда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилганини айтган.

    “Энди шу инсонлар айнан чет элда буни юқтириб келгани тўғрисида бирор далил исбот борми? Узоқ муддат дегани 90 кунми? Ўзи 90 кун қаердан чиқди? Сенатор Гулнора Маруфованинг таъкидлашича, ОИВ юқиш йўллари бўйича мавжуд маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда парентерал йўл орқали (қон орқали) юқиш ҳолатлари камайиб, жинсий йўл билан юқиш ҳолатлари эса ортиб бормоқда. Хусусан, ушбу касалликнинг 64,7 фоизи жинсий алоқа орқали юққани аниқланган. Ҳозиргача лаборатория тестлар (анализлар) ОИВ қаердан юққанини айтмайди. Ҳатто энг қиммат, энг замонавий ускуналар ҳам аниқ вируснинг келиб чиқиш сабабини кўрсатиб бера олмайди, у жинсий йўл билан юқдими ёки бошқа қон йўли билан лаборатор таҳлил аниқлаб беролмайди. Улар шунчаки вирус бор-йўқлигини ва қанчалик фаоллигини аниқлайди холос. Қайси йўл билан юққанини аниқлашнинг ягона йўли тахмин қилиш ҳисобланади. Қандай қилиб 64,7 фоизида жинсий йўл билан юққанлигини аниқлашгани аср саволи бўлиб қолса керак ёки буларга нимани гапирсак ҳам еб кетаверади деб ўйлашади шекилли”, деб ёзади ижтимоий тармоқ фаоли.
    Bektosh Hotamov
    Бектош Ҳотамов
    Фото: Telegram

    Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлар орқали бошқа фаоллар ҳам қонун юзасидан ўз танқидий мулоҳазаларини билдирмоқда.

    Маълумот учун, жонли эфирга узатилган Сенат мажлисида сенаторлар мазкур қонунни деярли муҳокама қилмади. Сенатор қонунга асосан хориждан қайтган Ўзбекистон фуқаролари ва мамлакатда доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар ОИВ инфекциясига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан текширилиши айтди. Ишлаш учун республикага келган чет элликлар ёки фуқаролиги бўлмаганлар, мамлакатда доимий яшайдиган хорижликлар эса ўз маблағлари, иш берувчининг ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан кўрикдан ўтказилади. Шу билан бирга, фуқаро уч кун ичида тиббий текширувдан ўтиши шартлиги тўғрисида огоҳлантирилади.  Агар текширувга уч кун ичида борилмаса, фуқарога қандай чора кўрилиши ҳақида ҳам лом-мим дейилмаган. 

    2 август, 17:20   Изоҳ (0)   2020
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    2 август, 15:06

    2 август, 14:30

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди 

    2 август, 12:25

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    2 август, 11:49

    Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

    2 август, 11:15

    Сурхондарёда ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган йигит қўлга олинди (видео) 

    2 август, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    14 август, 09:30

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Кейинги 48 соат ҳал қилувчи”: Украина армияси Донбассдаги муҳим шаҳарда қуршовда қолиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:49

    “Манчестер Сити” “Монако” футболчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 14 август, 10:27

    Бир урушдан бошқасига: Ғазодаги фаластинликлар Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:21

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, совғалар “ёмғири”остида қолган Жей Ло, Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади?

    Маданият | 14 август, 10:12

    Ўзбекистонда 15 август куни ҳаво ҳарорати яна пасаяди

    Ўзбекистон | 14 август, 09:59

    CNN: Путин ва Трамп Аляскадаги ҳарбий базада учрашади

    Дунё | 14 август, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.