• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Навоий

    Навоийда атроф-муҳитни ифлослантираётган 20 дан ортиқ корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Навоийда 20 дан ортиқ корхона фаолиятини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарияти ҳамда Бош прокуратурадан иборат ишчи гуруҳ Экология вазирининг топшириғига биноан Навоий шаҳрида ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Ўрганиш икки йўналишда олиб борилмоқда:

    • биринчиси — шаҳарда қайд этилган оқ туман (ёки оқ тутун) манбаини аниқлаш,
    • иккинчиси — саноат чиқиндилари билан боғлиқ умумий экологик вазиятни яхшилаш.

    Барча чора-тадбирлар қатъий назорат остида амалга оширилмоқда, қонунбузарликлар аниқланган тақдирда масъул шахсларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилади.

    Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

    Биринчи ҳолатда, 19 июль куни Навоий шаҳрида атмосфера ҳавосининг оқ тутун билан ифлосланиши бўйича лаборатория таҳлиллари ва бошқа маълумотлар тўпланди. Навоий шаҳри ҳудуди бўйлаб 11 та нуқтадан кўчма лаборатория орқали ҳавонинг ифлосланиш даражаси таҳлил қилинганда олтингургурт икки оксиди белгиланган меъёрдан 1,86 баравар, аммиак эса 1,43 баравар юқори экани маълум бўлди.

    Шу куни соат 05:30 да (собиқ “Электрокимё” заводи ҳудудида) “Согда кимё завод” МЧЖ, “Ферросплав” МЧЖ ва “Зарафшон индустриал течнологй” МЧЖ заводларига туташ ҳудудда қисқа вақтнинг ўзида концентранланган ташланма шакллантирилган видеотасмаси далил сифатида расмийлаштирилган.

    Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

    Ушбу корхоналарни текшириш давомида:

    • “Согда кимё завод” МЧЖ давлат экологик экспертизаси хулосасини олмасдан фаолият юритаётгани, ўз ҳудудида бетартиб чиқиндихона яратгани ҳамда қуриши жараёнида ҳосил бўлган қурилиш чиқиндиларни ҳудудидан ташқарида жойлаштирганлиги, зарарли моддалар очиқ ҳовузда сақланаётгани, зарарли моддаларни эритиш жараёнида ҳосил бўлган кислотали сувлар очиқ релефга ташлангани, атмосфера ҳавосига назоратсиз ташланмалар чиқараётгани аниқланиб, атроф-муҳитга етказилган зарар учун жами 7 млрд 382 млн сўм тўлов белгиланди;
    • “Ферросплав” МЧЖ давлат экологик экспертизаси хулосаси олмасдан фаолият юритаётганлиги, хом ашёни эритишдан ҳосил бўлаётган ифлослантирувчи моддалар атмосферага чиқарилаётгани ва саноат чиқиндилари бетартиб тўпланаётгани аниқланди;
    • “Зарафшон индустриал течнологй” МЧЖ эса давлат экологик экспертизаси хулосасида белгиланган талабларни бажармагани, рухсат этилган меъёрдан водород сулфид 25 баравар, азот оксиди 12 баравар, аммиак 7 баравар, олтингурут қўш оксиди 2,6 баравар, водород сулфид 40 баравар юқори эканлиги ва олтингугурт сақлаш омборхонасида зарарли моддаларни сақлаш талабларига роия этилмагани аниқланди.

    Мазкур саноат корхоналари атроф-муҳитни экологик нормативдан ортиқ даражада ифлослантиргани ва белгиланган қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилганлиги сабабли Экология вазирлиги томонидан уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Бу корхоналарга экологик тадбирларни амалга ошириш учун 10 кун муддат берилди. Ушбу муддат ичида корхоналар ўз фаолиятини экологик талабларга мослаган ҳолда йўлга қўймаса, судга тегишли равишда уларнинг фаолиятини тугатиш бўйича даъво аризалари киритилади.

    Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

    Иккинчи ҳолатда, Навоий шаҳрида умумий экологик вазиятни ўрганиш ва яхшилаш бўйича 3 та гуруҳ шакллантирилиб, шаҳар ва унга туташ ҳудудлардаги 168 та саноат корхонаси фаолияти ўрганилмоқда. Бугунга қадар 42 та корхона ўрганилиб, экология соҳасидаги қонун талабаларига риоя этмаган мансабдор шахсларга нисбатан жарима чораларини қўллаш учун суд органларига материаллар тайёрланди.

    Шу билан бир қаторда ўрганиш давомида қуйидаги 22 корхона фаолияти экологик экспертизадан ўтказилмагани, атмосфера, ер ва сув муҳофазаси билан боғлиқ талаблар қўпол равишда бузилганлиги, бетартиб чиқиндихоналар яратилгани сабабли уларнинг фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинди:

    • “Қурилиш маҳсулотлари” (ғишт заводи),
    • “Навоий глобал транс сервис” (гранит),
    • “Иттифоқ” (ғишт заводи),
    • “Қизилқум темир бетон” (плита), “Қизилқум шифер” (шифер),
    • “Стройком-77” (буёқ пегменти),
    • “Кармана кварс” (оҳак заводи),
    • “Навоий утил мед” (тиббиёт чиқиндиларни ёқиш),
    • “Навоий асир инвест” (кимёвий моддалар сақлаш омбори),
    • “Барно” (қурилиш чиқинди полигони),
    • “Навоий шебен хом-ашё” (оҳак ва тош майдалаш цехи),
    • “Навоий шебен хом-ашё” (оҳак завод),
    • “Навоий асир инвест савдо” (сирка кислотаси омборхона),
    • “Монтаж сервис маликработ” (металга ишлов бериш),
    • “Карманасут” (сут қайта ишлаш),
    • “Алибобо-2020” (темир эритиш),
    • “Фосхим агро” (фосфорли ўғит ишлаб чиқариш),
    • “Жаҳон бизнес барака сервис” (оҳак цехи),
    • “Рубин-кармана” (асфалт завод),
    • “Согда кимё завод” (кимёвий ўғит ишлаб чиқариш),
    • “Ферросплав” (металл эритиш) МЧЖлар,
    • “Парда бобо устахонаси” (бетон блок)

    Ушбу корхоналарга ҳам 10 кунлик муддат берилди. Камчиликларини баратараф этмаган 19 та корхоналарни фаолиятини тўхтатиш бўйича судга даъво аризалари киритилди.

    Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

    Бундан ташқари, “Навоий азот корхонаси” фаолияти ўрганилганда, корхона ҳудудида ҳосил бўлган қурилиш чиқиндилари белгиланмаган жойларда сақлаб келинганлиги, қурим (сажа) чиқиндиси ёқиб юборилиши оқибатида атмосферга ҳавоси ифлослантирилгани аниқланган. Шунингдек, 29 июль куни корхонанинг карбамид цехида олинган таҳлил натижасида аммиак белгиланган меъёридан 1,08 маротаба юқорилиги, 29 июлдан 30 июлга ўтар кечаси “Навоийазот” АЖ атрофида ўтказилган таҳлиллар натижасида соат 23:43 да шарқий ҳудуд атрофида аммиак моддаси миқдори 1,5 марта, водород сулфиди 36 марта, соат 00:16 да ғарбий ҳудуд атрофида аммиак моддаси миқдори 6,6 марта водород сулфиди 1,4 марта, олтингугурт тўрт оксиди моддаси 1,2 марта меъёрдан юқори чиқиши ҳолати аниқланди.  Оқибатда корхона жарима ва компенсация тўловларига тортилиб, ҳуқуқбузарликни бартараф этиш учун 10 кун муддат белгиланди.

    24 июль куни тунги вақтда ўтказилган тезкор назорат тадбири даврида Навоий шаҳрига чегарадош Кармана туманининг тоғли ҳудудида 24 нафар фуқаро томонидан тегишли рухсатномаларсиз, экологик меъёрларга мутлақо зид бўлган ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш фаолияти олиб борилаётгани, натижада атмосфера қора тутун ва чанглар билан ифлослантирилаётгани аниқланган. Оқибатда жами 24 нафар фуқарога нисбатан 18 млн сўм жарима белгиланди ҳамда ноқонуний қурилмалар бузиб ташланди.

    “Вазият қатъий назорат остида. Экология вазирлиги табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузувчи корхоналарга нисбатан бундан буён ҳам қатъий чоралар кўради”, дейилади вазирлик хабарида.

    Қайд этилишича, Навоий шаҳри атмосфера ҳавоси ифлосланишини камайтиришда ҳар бир корхона кесимида амалга оширилиши лозим бўлган экологик тадбирлар дастури шакллантирилади ҳамда Навоий вилояти Халқ депутатлари кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.

    1 август, 08:52   Изоҳ (0)   1232
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.