Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида 5 суткадан буён йўқолган EC-145 вертолёти экипажини қидириш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, қидирув ишларини мураккаб сувости релефи, лойқа туби ва нол кўриш масофаси қийинлаштирмоқда.
Шундай бўлса-да, 25 июлда йўқолган ҳаво мудофааси кучларининг EC-145 вертолётида бўлган барча одамларнинг жойлашувини аниқлаш бўйича қидирув-қутқарув операцияси кечаю кундуз тўхтовсиз давом этмоқда, деди Избасов.
Қидирув ҳудудида авиация генерал-лейтенанти Даурен Косанов йўқолган учувчиларнинг қариндошлари билан учрашган. У оилаларга ҳамдардлик билдирган ва операция узлуксиз давом этаётганини айтган.
Биз охиригача ҳаракат қиламиз, қанча вақт керак бўлса, шунча қидирамиз. Қариндошлар ва яқинларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда, ҳар куни алоқадамиз ва фожиа сабабларини аниқлаш ҳамда йўқолган йигитларни топиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилмоқдамиз, деди мудофаа вазири.
Қидирув ишларига 400 дан ортиқ киши, кинологлар (итлар), 70 дан ортиқ ер усти техникаси, 21 та сузиш воситаси, 10 та дрон, сув ости сканерлаш воситалари жалб қилинган.
Вертолётнинг йўқолиши
25 июль куни Олмаота вилоятида EC-145 ҳарбий вертолёти радарлардан йўқолди. 26 июль куни авиатехниканинг қолдиқлари Сорбулоқ кўли акваториясидан топилди. Қидирув-қутқарув ишларига юзлаб одамлар, ўнлаб техникалар, дронлар, сув ости қурилмалари, ҳаво кемалари ва махсус ускуналар жалб қилинди.
Вертолёт экипажи аъзоларининг қариндошлари видеомурожаат ёзиб, жамоатчилик ва расмий идоралардан ушбу фожиага эътибор қаратишни сўради. Бортда уч киши бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)