• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Карьера Саломатлик

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ҳисоботига кўра, 2030 йилга келиб жазирама ва у билан боғлиқ стресс туфайли дунёда 80 миллион иш ўрни йўқ бўлиб кетади. Бироқ иқлимшунос олимлар исиш жараёни тезроқ кечишидан огоҳлантирмоқда. Ҳарорат кўтарилиши кўпроқ очиқ ҳавода ишлайдиган одамларга, масалан, қурувчилар, деҳқонлар ва курерларга таъсир кўрсатади. Шунингдек, ўрмон хўжалиги, туризм ва транспорт соҳаларида ҳам меҳнат шароитлари ёмонлашади.

    Энг оғир вазият Жанубий Осиё ва Ғарбий Африкада кутилмоқда. Бу ҳудудларда экстремал иссиқлик аллақачон инсон танасининг физиологик чегараларига яқинлашмоқда ва меҳнат шароитлари кўпинча асосий хавфсизлик стандартларига жавоб бермаяпти. Бироқ ривожланган мамлакатлар ҳам жиддий муаммолардан четда қолмайди: Европа давлатлари ҳам ҳароратнинг кўтарилиши билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келади.

    Одамлар бундай об-ҳавода ишлашга нега қийналади ва иссиқда қандай ишлаш кераклиги ҳақида “Докстарклаб” тиббий таълим академияси асосчиси, кардиолог Александра Демкина Forbes учун ёзган мақоласида сўзлаб беради.

    Фото Getty Images

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади?

    Иссиқ ҳавонинг иш қобилиятини пасайтириши ҳақидаги тадқиқотлар кам. Бунинг сабаби когнитив қобилиятларни баҳолаш жараёнининг мураккаблиги, услубларни ишлаб чиқиш ва келишиб олиш зарурати ҳамда корпоратив маълумотларнинг ёпиқлигидир. Бироқ шундай касблар борки, уларда диққат сусайиши ва хатолар ўлимга олиб келади, шунинг учун улар ҳақида маълумотлар кўпроқ. Масалан, жазирамада ҳалокат билан тугаган йўл-транспорт ҳодисалари сони 3,4 фоизга, 56-65 ёшли ҳайдовчилар орасида эса 8,2 фоизга ошади. Испан олимлари ҳам ҳарорат кўтарилганда авариялар сони ўсишини аниқлаган.

    Кондиционерсиз хоналарда таълим олаётган талабаларда когнитив қобилиятлар пасайиши тез-тез кузатилади. Иқтисодчи Бенжамин Кребс эса АҚШнинг турли штатларидан 31 000 кишининг “Раиндропс” арифметик ўйинида тўплаган балларини таҳлил қилиб, шундай хулосага келган: одатий ҳароратдан юқори бўлганда одамларнинг ақлий қобилиятлари пасаяди. Бунда иссиқроқ иқлимда яшовчилар совуққа ўрганганларга қараганда камроқ таъсирланади. Агар ҳарорат 33-34 даражага етса, меҳнат унумдорлиги 50 фоизга пасаяди, деб таъкидланади ХМТ ҳисоботида.

    Вазиятни ноқулай меҳнат шароитлари: ифлосланган ҳаво, хона етарли даражада шамоллатилмаслик ва иш жойининг ноқулай ташкил этилиши янада оғирлаштиради. Натижада иссиқ об-ҳаво ходимларнинг ҳатто одатий ноқулайликларга ҳам бардош бериш қобилиятини сезиларли даражада пасайтиради.

    Одам қандай ҳароратда қулай ишлаши мумкин?

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, турар жойлардаги ҳаво ҳарорати +18-24 даража бўлиши лозим. 

    Бироқ бу ҳарорат ҳар ким турлича таъсир қилади. Масалан, ҳатто +20 даражада ҳам айрим кишилар ўзларини ҳаддан ташқари иссиқда ҳис қилиши мумкин. Бунга ҳам физиологик, ҳам патологик ҳолатлар сабаб бўлади. Мисол учун, агар одамда қалқонсимон без касаллиги бўлса, у соғлом одамлар салқин деб баҳолайдиган шароитда ҳам ўзини иссиқда ҳис қилиши мумкин.

    Сурункали касалликларга чалинган одамлар юқори ҳарорат таъсирига айниқса таъсирчан бўлади. Масалан, семизликдан азият чекаётган беморларда юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларига тушадиган юк нормал вазнли одамларга қараганда юқорироқ бўлади. Бундан ташқари, ортиқча вазн кўпинча гипертония ва қандли диабет билан бирга кечади, бу эса асоратлар хавфини оширади.

    Жазирама кунда қандай салқинланиш керак?

    Кондиционердан тўғри фойдаланиш

    Офислар, транспорт воситалари ва ишлаб чиқариш хоналарида кондиционерлар микроиқлимни назорат қилиш имконини беради. Кореялик олимлар 2018 йил августда 40 даража ҳароратда кондиционерли хоналардаги одамларнинг аҳволини ўрганди. Кондиционер юрак-қон томир ва асаб тизими касалликлари хавфини камайтирди, шунингдек, иш ва ўқишни қолдириш эҳтимолини пасайтирди. Бироқ шифокорлар салбий таъсирларни ҳам аниқлади: кондиционерлардан узоқ вақт фойдаланиш ҳолсизлик, кўз қуришига ва мушак оғриқларига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, муздек офисдан жазирамага чиқишда ҳароратнинг кескин ўзгариши саломатликни ёмонлаштиради: тана стрессга учрайди. Шу сабабли хона ва ташқи муҳит ўртасидаги ҳарорат фарқи 6-10 даражадан ошмаслиги лозим.

    Хоналарни шамоллатиш

    Дим ҳаво ҳам иш унумдорлигини пасайтиради, иссиқ шароитда эса янада салбий таъсир кўрсатади.

    Иш тартибини ҳароратга мослаштириш

    Мунтазам танаффуслар тана қизиб кетишининг олдини олишга ёрдам беради. Иш берувчилар ходимларга дам олиш учун салқин жойлар тақдим этишлари шарт. Агар хонадаги ҳароратни пасайтиришнинг иложи бўлмаса, иш жойларида ходимларнинг тез-тез алмашиб туришини ташкил этиш зарур. Жисмоний оғир ишларни куннинг салқинроқ вақтига — эрталаб ёки кечқурун бажариш ёки жазирама тугагунча кечиктириш тавсия этилади. Иқлимга мослашиш даврига алоҳида эътибор қаратиш лозим, бу давр икки ҳафтагача чўзилиши мумкин, чунки янги ишга қабул қилинган ходим юқори ҳароратга мослашиши керак.

    Салқин сувдан фойдаланиш

    Совуқ ванна қабул қилиш, танани совуқ сув билан артиш ва салқин ичимликлар ичиш танани қисқа муддатга совитади, шунинг учун иш қобилиятини оширишнинг бу усулларига умид боғламаслик керак. Кенг тарқалган нотўғри фикр — иссиқ пайтда кам сув ичиш керак, деган қараш. Аслида бу масалада олтин ўрталик муҳим: нафас олиш ва терлаш орқали йўқотилган намликни қоплаш учун суюқлик истеъмолини кўпайтириш лозим. Агар ичимлик тартибини кескин чекласак, бу сувсизланишга олиб келади ва ҳолатни янада оғирлаштиради. Шунга қарамай, ҳаддан ташқари кўп суюқлик ичиш ва тер билан тузларнинг йўқотилиши танага салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

    26 июл, 17:35   Изоҳ (0)   852
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.