“Барселона” президенти Жоан Лапорта ёзги трансфер ойнаси давомида клуб олиб бораётган сиёсат ва келгусидаги режалар ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, каталонияликлар янги мавсум олдидан бошқа трансферларни амалга оширмайди.

Лапортанинг сўзларига кўра, янги бош мураббий Ҳанси-Дитер Флик асосий эътиборни клуб академияси ва таркибдаги бор футболчиларга қаратмоқчи:
“Барселона” энди янги футболчиларни харид қилмайди. Бизда яхши таркиб бор, мураббий эса асосий жамоани захирадаги ёш футболчилар билан кучайтирмоқчи. Шу сабабли айни пайтда бошқа футболчилар билан музокаралар олиб борилмаяпти, — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.
“Барселона” ёзги трансфер ойнаси давомида уч нафар футболчини харид қилди. Улар “Манчестер Юнайтед”дан 27 ёшли инглиз ҳужумчиси Маркус Рэшфордни кейинчалик тўлиқ харид қилиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олди.
Шунингдек, клуб “Эспанёл” дарвозабони — 24 ёшли испаниялик Жоан Гарсияни 25 миллион евро эвазига сотиб олди. Бундан ташқари, 19 ёшли швециялик Руни Баржи учун Даниянинг “Копенгаген” клубига 2,5 миллион евро тўлади.
Изоҳ (0)