• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Айдан Шенердан Ҳанде Эрчелгача: жаҳонга машҳур турк актрисалари 

    Турк сериаллари оламида кўплаб иқтидорли ва машҳур актрисалар бор. Айримлари шон-шуҳрат сари йўлни энди бошлаётган бўлса, бошқалари аллақачон жаҳон миқёсидаги юлдузга айланган. Ушбу мақолада бутун дунёга танилган Туркиянинг ўнта актрисаси ҳақида сўз боради.

    Фото: kp.ru

    Айдан Шенер

    Фото: Сериалдан кадр

    Айдан Шенер “Чолиқуши” сериалидаги Фериде роли орқали дунё миқёсида машҳурликка эришган. У кино оламига модел йўналишидан кириб келган. Машҳур актрисанинг мухлислари сериал катта муваффақиятга эришганидан сўнг уни олдинда ажойиб кино фаолияти кутмоқда, деб ўйлашган. Дастлаб бу тахминлар ўзини оқлаган — Айдан доимий равишда суратга олиш ишларига таклифлар ола бошлаган. Аммо йиллар ўтиб, у театрга кўпроқ қизиқиб, кино соҳасидан аста-секин узоқлаша бошлаган. Шунга қарамай, фильмлар ва сериалларда иштирок этишдан воз кечмаган.

    Турк актрисаси ҳали ҳам фаол ижод қилади, аммо сўнгги йилларда унга асосан иккинчи даражали роллар таклиф этилмоқда (“Сандиқ ҳиди”, “Уч опа-сингил”, “Юрак оғриғи”). Айдан Шенер шахсий ҳаётини омма эътиборидан йироқ тутади. У фақат бир марта турмуш қурган, бироқ эри ҳаддан ташқари рашкчи бўлгани ва ҳаётга бўлган қарашлари турлича бўлгани сабабли ажрашган. Бу вақтда уларнинг қизи атиги уч ёшда эди.

    Небаҳат Чеҳре

    Фото: Сериалдан кадр

    1960 йилда Небаҳат гўзаллик танловида “Туркия гўзали” унвонини қўлга киритди ва орадан икки йил ўтиб, кино оламида дебют қилди. Ўтган йиллар давомида у деярли юзга яқин фильмда суратга тушди. Чеҳре нафақат иқтидорли актриса, балки мукаммал услуб ҳиссига эга аёл сифатида ҳам бутун дунёда танилган.

    Турк сериаллари юлдузи томошабинларга “Тақиқланган муҳаббат”, “Муҳташам юз йил”, “Июнь оқшоми”, “Пул ва гул ишқи” каби машҳур сериаллардаги роллари билан эсда қолган.

    Небаҳат Чеҳре ҳаётида икки маротаба турмушга чиққан, аммо иккала никоҳи ҳам ажрим билан якунланган. У фарзанд кўрмаган ва ўзи айтганидек, ҳеч қачон буни истамаган ҳам. Иш унинг ҳаётдаги асосий мақсадига айланган. Сўнгги йилларда актриса сериал ва фильмларда кўринмаяпти, аммо хайрлашув роли билан экранларга қайтиши мумкинлигини истисно қилмайди.

    Берен Саат

    Фото: Сериалдан кадр

    41 ёшли турк актрисаси Берен Саат кино оламидаги дебютини 2004 йилда амалга оширган. 2008 йилда экранларга чиққан “Тақиқланган муҳаббат” сериалидаги Биҳтер роли унга жаҳон миқёсидаги машҳурликни олиб келган. Береннинг карьераси муваффақиятли давом этган — у “Фатмагул нега айбдор?”, “Геженинг қанотлари”, “Муҳташам юз йил: Кўсем империяси”, “Совға” каби лойиҳаларда рол ўйнаган.

    Кўплаб ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, Берен қариликдан қўрқади ва шу сабабли ёши катта қаҳрамонларни ўйнамасликка ҳаракат қилади.

    2014 йилдан бери у мусиқачи Кенан Дўғулу билан турмуш қурган. Эр-хотиннинг фарзандлари йўқ ва улар бу борадаги саволларга жавоб бермайди.

    Сўнгги йилларда Берен деярли суратга тушмаяпти. Турк сериаллари юлдузининг айтишича, ҳозирги даврда актёрлар ва продюсерларга ҳақиқий санъат асарларини яратиш учун етарли эркинлик берилмаяпти ва у “одатий” лойиҳаларда иштирок этишни истамайди.

    Марям Узерли

    Фото: Сериалдан кадр

    У кино оламидаги дебютини 2004 йилда ижро этган ва бир неча йил давомида Германияда кино карьерасини йўлга қўйишга ҳаракат қилган, бироқ бу уринишлар унчалик муваффақиятли бўлмаган.

    2011 йилда эса ҳаммаси ўзгарди — Марямга “Муҳташам юз йил” сериалида Хуррам султон роли таклиф қилинди. Шундан сўнг у миллионлаб мухлислар эътиборига сазовор бўлди ва унга улкан кино карьераси башорат қилинди.

    Аммо Узерли продюсерлар билан келишмасдан суратга олиш майдонини тарк этгани сабабли танқидга учради ва бойкот қилиниш хавфи остида қолди. Шунга қарамай, у кино фаолиятини давом эттирди — “Тунги малика”, “Асаларилар уяси”, “Ёмонлик дунёга устун бўлолмас” каби лойиҳаларда рол ўйнади. Бироқ кўплаб мухлислар учун Марям ҳали ҳам айнан Хуррам султон бўлиб қолмоқда — кейинги ролларининг ҳеч бири бу образ соясидан чиқишга ёрдам бермади.

    Марям Узерли расмий никоҳда бўлмаган. Сўнгги йилларда у шахсий ҳаёти ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот бермайди.

    Ҳанде Эрчел

    Фото: Сериалдан кадр

    Гўзаллиги билан танилган Ҳанде Эрчел 12 йилдан бери кино соҳасида фаолият юритиб келмоқда. У ўзининг биринчи ролини 2013 йилда “Чолиқуши” сериалида Заҳида образини ижро этиб қўлга киритган. Ҳанде турк киноси учун энг муҳим талаблар — кўп қиррали бўлиш ва меҳнатсеварлик эканини тез англаб етди. У доимий равишда актёрлик маҳоратини ошириш курсларида қатнашади, бу эса унинг ижросини йилдан йилга янада мукаммал қилади.

    Ҳандега халқаро машҳурлик олиб келган лойиҳа — “Қалбим эшигини қоқ” сериалидир. Бироқ бу сериалдан олдин ҳам унинг фильмографиясида бир қанча муваффақиятли лойиҳалар бўлган: “Гунеш қизлари”, “Маликам, энди қара”, “Ҳалқа” ва бошқалар.

    Бугунги кунда Ҳанде нафақат талабгир ва муваффақиятли актриса, балки дунё брендларининг элчиси, модел ва кўплаб йирик тадбирларнинг меҳмони. У бир неча йилдан бери миллиардер Ҳакан Сабанжи билан ишқий муносабатда. Жуфтлик ҳозирча турмуш қуришга шошилмаяпти.

    Фаҳрие Эвжен

    Фото: Сериалдан кадр

    Фаҳрие Эвжен Германияда туғилган ва актриса бўламан деб ҳеч қачон ўйламаган. Унинг кинодаги йўли тасодифан бошланган — 2005 йилда онаси билан бирга Истанбулга қариндошлариникига меҳмон бўлиб келганида, унга “Ҳеч қачон таслим бўлма” фильмида эпизодик рол таклиф қилишган. Бу тажриба уни кино оламига ошно қилди ва Фаҳрие актёрликни ўзининг ҳаётий йўлига айлантиришга қатъий қарор қилди.

    Унга илк машҳурликни “Хазонрез” сериали олиб келди, “Чолиқуши”даги Фериде роли эса уни чинакам турк сериаллари юлдузига айлантирди.

    2017 йил июнь ойида Фаҳрие машҳур актёр Бурак Ўзчивитга турмушга чиққан. Улар бахтли оила бўлиб, Каран ва Керем исмли икки ўғилни вояга етказмоқда.

    Серенай Сарикая

    Фото: Сериалдан кадр

    33 ёшли турк актрисаси Серенай Сарикая кино оламида 2006 йилда дебют қилган, аммо унга халқаро машҳурлик 2013 йилда, “Тўлқин” (Медcезир) сериалида бош ролни ижро этганидан кейин келди. Серенайнинг фаолияти ҳозиргача жуда муваффақиятли кечмоқда. У “Оила”, “Шоҳморон”, “Раҳмат, кейингиси”, “Фи, Чи, Пи” каби машҳур лойиҳаларда иштирок этган.

    У нафақат актриса, балки машҳур модел ва бир нечта йирик брендларнинг юзи ҳамдир. Тўғриси, унинг исми кўпинча фақат ижоди билан эмас, балки шахсий ҳаёти ва жозибали, баъзида баҳсли кийиниш услуби билан ҳам матбуотда пайдо бўлади.

    Серенай танқидларга эътибор бермасликка ҳаракат қилади ва ўзи тўғри деб билган йўлдан юришда давом этади. У турмуш қурмаган ва фарзанди йўқ. Сўнгги ойларда у мусиқачи Мерт Демир билан учрашмоқда, аммо кўплаб танқидчилар бу муносабатни сунъий ва шов-шувли маркетинг юриши, деб ҳисобламоқда.

    Демет Ўздемир

    Фото: Сериалдан кадр

    Гўзал актриса Демет Ўздемир кино оламидаги дебютини 2013 йилда, “Мен сенга сирни очаман” сериалида амалга оширган. 2015 йилда эса у “Қулупнай ифори” сериалида Асли ролини ижро этиб, чинакам юлдузга айланган.

    Аммо кўплаб мухлислар Деметнинг “Тўрғай” сериалидаги Санем образини энг яхши рол деб  ҳисоблайди. Бу сериалда у Жан Яман билан бирга суратга тушган. Демет — ҳақиқий меҳнаткаш актриса бўлиб, ҳар йили ўз фильмографиясини ёрқин лойиҳалар билан бойитиб боради.

    У “Қизил хона”, “Севги тактикаси”, “Фараҳ исмли аёл”, “Эшрефнинг орзуси” каби машҳур сериаллардаги ижроси билан томошабинларга яхши таниш.

    2022 йилда Демет қўшиқчи Оғузхан Кочга турмушга чиққан, аммо 2023 йил баҳорида ажрашган. Уларнинг фарзандлари бўлмаган. Ажрашгандан сўнг Демет ўзининг шахсий ҳаётини оммадан қатъий ҳимоя қилмоқда.

    Эбру Шаҳин

    Фото: Сериалдан кадр

    Эбру Шаҳин атиги 8 йилдан бери кино соҳасида фаолият юритади, аммо у аллақачон дунё бўйлаб турк сериаллари мухлислари орасида машҳур. У 2017 йилда “Менинг отам” номли тўлиқ метражли фильмда Нилуфар ролида дебют қилган.

    Унга халқаро шуҳрат келтирган образ — бу “Беқарор” сериалидаги Рейян роли бўлган. Кейинчалик у “Афсона”, “Асрлик мўжиза”, “Шаҳзода”, “Сирли боғ” каби лойиҳаларда ҳам суратга тушган.

    Ҳозирда Эбру янги таклифларни кўриб чиқмоқда ва экранларга қайтишга тайёрланмоқда. 2022 йил ёзида у баскетболчи Жеди Османга турмушга чиққан. Уларнинг ҳали фарзандлари йўқ, аммо бўш вақтларининг деярли барчасини бирга ўтказишади ва кўп саёҳат қилишади.

    Афра Сарачоғлу

    Афра Сарачоғлу санъат йўлини моделликдан бошлаган. У 14 ёшида онасининг ёрдами билан модел агентлиги билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Кинематографиядаги дебюти 2015 йилда бўлиб ўтган. Унинг илк машҳурлигига сабаб бўлган сериал — “Фазилат хоним ва қизлари” бўлган.

    Аммо у ҳақиқий кино юлдузига айланиши “Қўрғон сирлари” сериалидаги Сейран роли билан боғлиқ. Бугунги кунда актрисанинг фильмографиясида 10 дан ортиқ лойиҳа мавжуд. У “Иккинчи имкон”, “Ёмон йигит”, “Севги эмасми?”, “Яхши ўйин”, “Холаваччалар”, “Устоз”, каби лойиҳаларда ҳам рол ўйнаган.

    2025 йил кузида Афра бош ролни ижро этадиган янги сериал — “Пера” премераси режалаштирилган.

    Афра турмушга чиқмаган ва фарзанди йўқ. У ҳозирда ўз фаолиятига тўлиқ эътибор қаратмоқда. У узоқ вақт актёр Мерт Язичиўғлу билан муносабатда бўлган, аммо “Қўрғон сирлари” сериалидаги суратга олиш ишлари бошланганидан сўнг улар ажралишган.

    Кейинчалик Афра ва сериалдаги ҳамкасби Мерт Рамазон Демир ўртасида муносабатлар борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Дастлаб улар буни инкор этган, кейинчалик эса жуфтлик эканликларини тан олишган. Улар бир-бирига ижтимоий тармоқларда обуна бўлиб, кейин эса обунани бекор қилишган. Сериал якунлангач эса уларнинг йўллари ажралган. Бу муносабат ҳақида ўзлари ҳозирда ҳеч қандай изоҳ бермаяпти.

    26 июл, 12:20   Изоҳ (0)   3560
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Турк#сериал#актриса

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.