• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Она бўлишни орзу қилади ва хейтерларини кечирмайди. Турк актрисаси Ҳанде Эрчелнинг янги интервьюси эълон қилинди

    Ўзбек томошабинларига “Маликам, энди қара” сериалидаги образи орқали яхши таниш бўлган Ҳанде Эрчел тўрт йил ичида биринчи марта AB Talks подкасти учун катта ва жуда очиқ интервью берди. Ўзи ва режалари ҳақида гапиришни, шунингдек, шахсий ҳаёти билан ўртоқлашишни унчалик ёқтирмайдиган актрисанинг мухлислари учун бу қувончли янгилик бўлди.

    Фото: Instagram

    Юлдузнинг ушбу интервьюси кўпчиликка улар олдида шунчаки чиройли ва жозибадор модел эмас, балки ҳақиқий муваффақиятга эришиш йўлида кўплаб машаққатларни бошдан кечирган кучли шахс турганини кўришга ёрдам берди.

    Фото: Thegirl.ru

    Онасининг вафотига ҳали ҳам кўника олмаётган актриса

    Фото: Thegirl.ru

    Онаси Айлиннинг онкологиядан вафот этиши Ҳанде Эрчел учун даҳшатли зарба бўлди. Актриса, гарчи ҳар доим шундай тўғри тамойилга амал қилиб яшаган бўлса-да, ҳозир ва шу ерда ўзингизда бор нарсани қадрлаш қанчалик муҳимлиги ҳақида кўп гапирди.

    Актриса ушбу оғир жудоликка кўникиш жуда қийин эканини таъкидлаган. Бироқ инсонда унутиш қобилияти бор, бу хусусият оғриқни енгишга ёрдам беради. Аммо бу ҳам Ҳандега онасини йўқотишдек мусибатнинг оқибатларидан бутунлай қутулишга ёрдам бермайди. Актриса баъзида жудоликнинг илк кунидагидек кўз ёшларга ғарқ бўлишини ҳам яширмаган.

    Она бўлишни орзу қилади

    Фото: Thegirl.ru

    Кўпчилик томошабинлар Ҳанде Эрчелни фарзанд кўришни истамайди, деб ўйлайди. Актриса интервьюда мухлисларининг ушбу тахминлари асоссиз эканини таъкидлади. Актриса она бўлиш энг катта орзуларидан бири эканини айтади.
    Ҳанде агар қиз фарзандли бўлса, унга марҳум онасининг исмини қўйишни режалаштирмаяпти. Сабаби унинг яқинда саратонни енгган жияни Мави шундай исмга эга. Маълум бўлишича, Ҳанденинг опаси Гамзе қизига онасининг исмини қўйган. 

    Фото: Thegirl.ru

     Хейтерларини асло кечирмайди

    Фото: Thegirl.ru

    Интервью давомида актриса яна бир оғриқли мавзу — ташқи кўриниши ва актрисалик маҳоратини танқид қилишлари ҳақида гапирди. Ҳанде онасининг аҳволи оғирлашган пайтда ва унинг ўлимидан сўнг ижтимоий тармоқларда турли хил миш-мишлар қурбонига айланди. Барча синовлар бир пайтда, кетма-кет келгани учун актрисага уларни енгиш осон кечмаган.

    Ҳанде ҳаётининг ўша оғир даврида салбий изоҳлар ёзиб, уни мазах қилишга уринган одамларни ҳеч қачон кечиришга ўзида куч топа олмаслигини айтди. 

    Шунга қарамай, Ҳанде Эрчел ўша вазиятлардан миннатдор эканини тан олди, чунки айнан улар актрисанинг характерини чиниқтирди ва анча хотиржам бўлишига ёрдам берди. Танқидлар уни яхши томонга ўзгартирди, аммо Ҳанде орқага қараб, бунга муносиб бўлмаганини таъкидлайди.

     Онасининг ўлимидан сўнг депрессияга тушиб қолганини яширмади

    Фото: Thegirl.ru

    Актриса онасини йўқотганидан кейин тушкунликка тушиб қолгани ҳақида тўғридан-тўғри гапирмади. Лекин ўшанда у барча ташвишлари ва оғриқлари жамланган ўз қобиғига ўралиб қолганини айтди. Ҳанденинг таъкидлашича, у ўз ҳаёти борлигини эслаган ва у учун курашган. Аммо бу “жанг” унга осон бўлмади: турк сериаллари юлдузи ҳаммасини ташлаб кетишга ҳам тайёр бўлганини айтди.

    Ўлимдан қўрқмайди

    Фото: Thegirl.ru

    Онасини вафоти актрисада яна кимнидир йўқотиш қўрқувининг пайдо бўлишига туртки бўлди. Унга жияни Мави билан боғлиқ вазият ҳақиқий зарба бўлди, аммо хайриятки, бу  яхшилик билан якунланди.

    Шу билан бирга, Ҳанде ўлимдан қўрқмайди ва агар кимдир унга ўлимининг аниқ санаси кўрсатилган хатни берганида, у уни дарҳол очиши аниқ эди. Бунинг сабаби шундаки, “Қалбим эшигимни қоқЛ фильмидаги актриса тўлақонли ҳаёт кечиришга интилади ва келажак қандай бўлишидан қўрқмайди.

    Онаси ҳақидаги энг ёрқин хотираси қўшиқчи Сезен Аксу билан боғлиқ

    Фото: Thegirl.ru

    Маълум бўлишича, актрисанинг онаси хонанда Сезен Аксу ижодининг ашаддий мухлиси бўлган. Ҳандедан волидаси ҳақидаги сўнгги хотиралари ҳақида сўралганида, у касалхонада онасига Сезеннинг қўшиқларидан бирини қўйиб берганини, кейин улар жим ўтириб, таронани тинглашганини айтди. Ушбу лаҳза Ҳанде Эрчелнинг хотирасида бутун умрга муҳрланган. 

    “Инсонни ташқи кўринишига қараб баҳолаб бўлмайди”

    Фото: Thegirl.ru

    Турк сериаллари юлдузи ташқи гўзаллик тоза қалб билан тўлдирилмаса, ҳеч қандай маънога эга эмаслигини алоҳида таъкидлади. Ҳанде Эрчелнинг фикрича, ёвуз одам ҳеч қачон жозибали бўлиб кўринмайди, ҳатто унинг ташқи кўриниши идеалга яқин бўлса ҳам.

    “Қанчалик гўзал бўлишни истасанг-да, қалбингда ёмонлик бўлса, бу гўзаллик кўринмайди. Сен чиройлисан, лекин бу муваффақият келтирмайди”, дейди актриса.

    Қизнинг тан олишича, бошқаларни фақат ташқи кўринишига қараб баҳолайдиган одамлар уни чарчатади, шунинг учун у ҳеч қачон китобни муқовасига қараб танламайди, балки узоқроқ ва чуқурроқ қарашга ҳаракат қилади. 

    22 июл, 15:35   Изоҳ (0)   2438
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳанде Эрчел#Интервью#Хейтерлар#Турк актрисаси#Турк актрисаси#Модель

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик хакерлар АҚШ ядро хавфсизлиги тизимига ҳужум қилди — Bloomberg

    Дунё | 23 июл, 16:45

    “Милан”да 64 йил олдинги ҳолат қайд этилди

    Спорт | 23 июл, 16:40

    Хорижий мамлакатлар ҳақида сайёҳлик буклетларидан ҳам кўпроқ маълумот бера оладиган суратлар

    Лайфстайл | 23 июл, 16:30

    Аргентинада Colgate тиш пастаси турларидан бири тақиқланди

    Дунё | 23 июл, 16:15

    Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 16:06

    ССВ жазирама туфайли аллергик реакциялар пайдо бўлишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 23 июл, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.