Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Озарбайжонлик хонанда Роза Зергели янги суратини обуначилари билан бўлишиб, барчага баракали ҳафта тиламоқда.

Актёр Жавоҳир Зокиров марҳум отаси — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жамшид Зокировнинг таваллуд кунини хотирлаб, агар ҳаёт бўлганида, 77 ёшни қаршилаган бўлишини ёзиб қолдирди. Маълумот учун, актёр 2012 йилнинг 7 апрелида вафот этган.

Вайнерлар Дилбар ва Умид Зокировлар 20 июль куни иккинчи марта ота-оналик бахтига эришди. Актриса Раъно Зокирова эса яна бувижон бўлди.
Бошловчи, актриса Дилноза Ҳабибуллаева ҳомиладорлиги қандай кечаётгани ҳақида пост қолдирди. Унинг ёзишича, актриса бу давр мобайнида умуман қийналмаган ва турмуш ўртоғининг кўмаги унга куч бериб келмоқда.

Муниса Ризаева турмуш ўртоғи билан тортишиб қолгани ва шундан сўнг суратга олиш майдончасига кетгани, бир оздан кейин эри Арсений катта гулдаста билан ундан кечирим сўраш учун келгани ҳақида гапириб берди.
Юлдуз Турдиеванинг амакиваччаси оғир касаллик туфайли вафот этди. Хонанда бу хабарни халқ хизматида эшитганини ёзди. У обуначиларидан опасининг ҳақига дуо қилишларини сўради.


“Саҳар” гуруҳи яккахони Анвар Жўраев мегаюлдуз Женнифер Лопес билан учрашиб қолди ва у билан тушган суратини постга жойлади.

Инстаблогер Марям Тиллаеванинг севгилиси унинг қўлини сўради. Марям розилиги акс этган фото ва видеоларни обуначилари билан бўлишиб, бўлажак куёв ундан 3 ёш кичик эканини айтди. Сенинг ёнингда мен катта аёл эмасман, кичик қизалоққа айланаман, деган у.


Изоҳ (0)