“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида янги номзод билан музокараларни бошлаган. Англия клуби ҳозирда Италиянинг “Интер” жамоасида тўп сураётган нидерландиялик ўнг қанот ҳимоячиси Дензел Дюмфрис хизматига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Football Transfers нашри журналисти Стив Кей хабар берган.

Манбага кўра, Дюмфриснинг шартномасида 15 июлгача амал қилувчи 25 миллион евролик товон пули банди мавжуд. “Манчестер Сити” айнан шу банддан фойдаланишни режалаштирмоқда ва футболчини жамоани тарк этган Кайл Уокерга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Аввалроқ Дюмфрисга “Барселона” ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ ҳозирча трансфер амалга ошмаган.
Маълумот учун, 28 ёшли Дюмфрис ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг “Интер” билан тузган шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 35 миллион еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)