Тўртинчи июнь куни Фаҳрие Эвжен туғилган кунини нишонлади. Туркиялик актриса 39 ёшга тўлди. Шу куни у оила аъзолари, дўстлари ва қариндошларидан кўплаб табрикларни қабул қилди. Унинг турмуш ўртоғи Бурак Ўзчивит ҳам четда қолмади.

Турк актёри ижтимоий тармоқдаги саҳифасида рафиқасининг суратини эълон қилди ва унга қуйидаги таъсирли сўзларни изоҳ қилиб қолдирди: “Севгилим, жуфти ҳалолим, умр йўлдошим. Янги ёшинг муборак бўлсин!”

Бироқ бундай самимий ва мутлақо беозор табрик кучли танқидга сабаб бўлди, уни худбинликда ва яна бир бор ўйламасдан шуҳрат қозонишга уринишда айблашди.
“Агар уни шунчалик севсанг, буни шахсан ўзига айт”, “Нега ҳис-туйғуларинг ҳақида бутун дунёга жар солишинг керак? Бахт сукунатни хуш кўради”, “Оилангни қачонгача намойиш қилмоқчисан”, “Буни кўз-кўз қилишнинг нима кераги бор, бу кулгили ва ишонарсиз кўринади”, дея ёзишди норози изоҳ қолдирувчилар.
Тўғри, ижобий изоҳлар анча кўп эди. Ўзчивитнинг кўплаб мухлислари унинг Фаҳриега бўлган муҳаббати йиллар ўтган сари кучайиб бораётганини ва бу қувончли ҳолат эканини таъкидладилар. “Бахтли бўлинглар”, “Фаҳрие, туғилган кунинг муборак бўлсин, сизларга узоқ йиллар муҳаббат тилаймиз!”, “Мустаҳкам оила қура олган ажойиб жуфтлик!” каби изоҳлар ҳам кўп эди.
-d5G5ZBOE.avif)
Фаҳрие Эвжен ҳам ўз навбатида мухлислари ва дўстларига самимий табриклар учун миннатдорлик билдирди. У 39 ёшини оиласи ва энг яқин дўстлари даврасида нишонлади. Илгари турк юлдузи бу ҳаётдаги энг катта совғаси — икки ўғли ва меҳрибон турмуш ўртоғи эканини бир неча бор таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)