Франция пойтахти Париж шаҳрида шахмат бўйича Freestyle Chess Grand Slam Paris турнири якунига етди.

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов 7-ўрин учун кечган курашда россиялик Ян Непомняшчийга 2:0 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани 8-ўрин билан якунлади ва 20 минг доллар мукофотига эга чиқди.
Турнир финалида дунёнинг 1-рақамли шахматчиси Магнус Карлсен америкалик Ҳикару Накамура устидан 1,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айланди. Карлсен ушбу ғалабаси орқали 200 минг доллар пул ишлаб топди. Иккинчи ўринни эгаллаган Накамура 140 минг доллар мукофот олди. 3-ўрин учун кечган курашда Германияда ўтган Grand Slam Tour чемпиони, германиялик Венсан Кеймер худди ўша мусобақанинг вице-чемпиони Фабиано Каруанага имкониятни бой берди — 0,5:1,5. Ушбу ғалабадан кейин Фабиано 100 минг АҚШ долларига эга чиқди.

Мусобақа якунига кўра, барча иштирокчилар эгаллаган ўринларнинг тўлиқ жадвали:
- Карлсен — 200 минг доллар;
- Накамура — 140 минг доллар;
- Каруана — 100 минг доллар;
- Кеймер — 60 минг доллар;
- Аржун — 50 минг доллар;
- Максим Ваше-Лаграв — 40 минг доллар;
- Иан — 30 минг доллар;
- Нодирбек Абдусатторов — 20 минг доллар;
- Прагнанандҳа — 15 минг доллар;
- Раппорт — 10 минг доллар;
- Гукеш 7,5 минг доллар;
- Видит — 7,5 минг доллар.
Изоҳ (0)