Олмалиқнинг “ОКМК” клуби япониялик ярим ҳимоячи Наоаки Сенага билан шартнома имзолади.
“Жамоа қишки трансферлар ойнасида осиёлик ҳужумкор ярим ҳимоячи — Наоаки Сенагани ўз таркибига қўшиб олди. 26 ёшли япон футболчиси марказий чизиқларда ҳар бир позицияда ўзини мукаммал намоён қила олиш қобилиятига эга.
177 см бўйга эга бўлган Сенага, фаолияти давомида Япония, Черногория ва Венгрия чемпионатларида ўзининг юқори даражадаги ўйинлари билан танилган. Унинг сўнгги жамоаси “Дебресен ФК” клуби бўлиб, ўтган мавсумда 34 та ўйинда майдонга тушган. Шу давр мобайнида, яъни, Европадаги фаолиятида у 9 та гол уриб, 3 бор голли узатмаларни амалга оширган. Эндиликда, “ОКМК” ва футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Тошкент вилояти жамоаси таркибида бунга қадар япониялик Ариҳиро Сентоку теп тепаётганди.
Маълумот учун, “ОКМК” клуби якунига етган 2023—2024 мавсумда тарихда илк бор кумуш медалларга эга чиққанди.
Изоҳ (0)