• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Йигирма минг кишига битта адвокат. Ўзбекистонликлар етарли ҳуқуқий ёрдам олиш имконига эгами?

    Ҳар қандай жамиятда адвокатларнинг алоҳида ўрни бор. Ҳуқуқий муносабатлар бор экан, албатта, сизни ҳимоя қиладиган мутахассисларга ишингиз тушади. Қўпол қилиб айтганда, урган ҳам, қочган ҳам адвокат ёлласам дейди. 

    Хўш, бугун Ўзбекистонда адвокатлик соҳаси қай аҳволда? Уларнинг сони, билим ва малакалари етарлими? Ечилиши лозим бўлган қандай муаммолар бор? “Дарё” мухбири мана шу саволлар билан фалсафа доктори, адвокат Ғайрат Кароматовга мурожаат қилди.

    — Ғайрат ака, 2025 йилдан тизимда қандай янгиликлар жорий этилмоқда?

    — 2025 йил 1 январдан тергов судьяси институти жорий этилмоқда. Бу жуда яхши. Аммо муаммо нимада? Бизнинг қонунларимиз ҳам, Конституциямиз ҳам пишиқ-пухта ишланган. Лекин улар қай даражада бажариляпти деган савол кўндаланг турибди. Тергов судьяси фуқарога нисбатан жиноят процессуал кодексига хилоф хатти-ҳаракатларга ўз муносабатини билдириши керак. Ўша хатти-ҳаракатлар қонунга мувофиқ бўлмаса, олдини олади. Қонун талаблари кимгадир жорий этилиб, кимгадир жорий этилмаслигига йўл қўйиб бўлмайди. Янги таҳрирдаги Конституциямиз 65 фоизга ўзгарди. Унинг салмоқли қисми инсонга, унинг ҳаётига, ҳуқуқларига, эркинлигига ва манфаатларига қаратилган. Қонунларимизда Ўзбекистон Республикаси фуқаросига юридик ёрдам кўрсатиш давлат томонидан кафолатланади деб ёзиб қўйилган. Энди баъзи рақамларга эътибор қаратинг. Ўзбекистонда тахминан 37,600,000 аҳоли бор. Адвокатлар-чи? Ёзда 5600 эди, борингки, 6000 дейлик. Қанча аҳолига битта адвокат тўғри келишини ҳисоблаш қийин эмас.

    Фото: “Дарё”

    — Агар аҳоли сонини адвокатлар сонига бўлсак, Ўзбекистонда 6200 кишига битта адвокат тўғри келар экан. Бошқа давлатлар билан солиштириб кўрайлик, Америкада 450 000, Россияда 84 000 минг адвокат бор. Россияда битта адвокатга 1700 киши, АҚШда битта адвокатга 700 киши тўғри келади. Бизда эса юқорида айтилганидек, битта адвокатга олти минг икки юз киши тўғри келмоқда. Ҳақиқатан жуда кам....

    — Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўша олти минг нафар адвокатдан 2600 нафари Тошкент шаҳрида. Агар бу рақамни Тошкентнинг 3 миллион аҳолисига бўлсангиз, тахминан 1100-1200 кишидан тўғри келади. Бу борада ривожланган давлатларга анча яқинмиз. Аммо чекка ҳудудларимиз-чи?

    Қорақалпоғистонда ўн тўрт минг аҳолига битта адвокат, Сурхондарё вилоятида йигирма минг аҳолига битта адвокат, Наманган вилоятида ўн беш минг аҳолига битта адвокат бор. Бу жамиятга ниҳоятда салбий таъсир кўрсатади. Фуқароларнинг ҳуқуқий онги паст даражада бўлади, юртдошларимиз у ёки бу вазиятда ўзини қандай тутишни билмай қолади, қонунга зид ҳаракатларга йўл қўяди. Таълим муассасаларида ҳуқуқ фани ўргатиляпти, ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган турли анжуманлар, тадбирлар ташкил этиляпти, аммо булар етарли эмас. Тадбирлар 37 миллионлик аҳолини қамраб олмайди. Телевидение, радио ёки ташқи реклама воситалари орқали намойиш этилаётган роликлар-у кўрсатувларнинг савияси талабга жавоб бермайди.

    Ажабланарлиси, ҳатто етарли маблағи бор юртдошларимиз ҳам адвокатга мурожаат қилмайди. Бир нечта ўзига тўқ тадбиркорларни танийман, қонун билан чиқишолмай, текширув келганда ёки иш қўзғатилганда, ёрдам беринг деб мурожаат этишади. Ваҳоланки, олдинроқ мурожаат қилса, муаммоси осонлик билан ҳал бўлади. Халқимизга хос яна бир зарарли одат – профессионал адвокатга эмас, таниш-билишларга мурожаат этамиз, ўша танишларимиз қонунни биладими-билмайдими, ишимиз йўқ...

    Фото: “Дарё”

    — Адвокатларнинг камлиги жамиятга ҳар тарафлама салбий таъсир кўрсатишини изоҳлаб бердингиз. Аммо масалага бошқа тарафдан қарасак-чи? АҚШда 450 мингта, Россияда, 84 мингта адвокат бор дедик. Бу ушбу мамлакатларда адвокатларга кучли эҳтиёж борлигини, жанжаллар, даъволар, бир-бирининг устидан арз қилишлар кўп эканлигини билдиради. Бизда эса “қўни-қўшничилик”, “қариндош-уруғчилик” деган тушунчалар бор. “Кел, қўй арзимаган нарсага судлашиб юраманми?” деймиз-да, кечириб юборамиз. Натижада адвокатга эҳтиёж ҳам бўлмайди. Шуниси яхши эмасми?

    — Кўп қаватли уйда яшасангиз, юқоридаги қўшни сув тошириб юборса, бир марта кечириш мумкиндир. Бу жуда яхши одат. Аммо иккинчи, учинчи мартада ўйланиб қоласиз. Нега бола-чақамнинг ризқидан кесиб, ўзим таъмирлашим керак дейсиз. Умуман, судловни амалга ошириш жараёнида тўртта бўғин вакиллари иштирок этади: терговчи, прокурор, судья ва адвокат. Биринчи учтасининг маошидан тортиб, жойлашган биноси-ю, канселярия маҳсулотларигача тўлиқ давлат томонидан таъминланади. Адвокатнинг харажатлари эса юз фоиз унга мурожаат қилган фуқаронинг елкасига тушади. Биз солиқ тўлаймиз, Адвокатлар палатасига бадал тўлаймиз, бино учун ижара пули, агар хусусий бинога эга бўлсак – мулк солиғи ва ҳоказо. Баъзан эри қамалиб қолган аёллар ёрдам сўраб келади. Эри оилада боқувчи бўлган, 3-4 нафар фарзанди бор, баъзан кекса ота-онаси ҳам ўша эркакнинг қарамоғида бўлади. Мана энди қамалиб қолди, уйда ейишга нон йўқ. Бу аёл боласини боқсинми ё адвокатга пул тўласинми? Давлатдаги кўзбўямачилик, иккиюзламачилик нимадан иборат? Конституцияда, олий қонунда “Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади” деб ёзиб қўйилган (29-модда).

    Фото: “Дарё”

    Олти мингта адвокат билан қандай таъминлайди, қандай кафолатлайди? Мен шу муаммони кўтариб чиқишга ҳаракат қилдим. Туман, шаҳар ҳокимиятлари, коммунал идоралар, бош вазиргача ёздим. Бизнинг ҳар хил тўловларимиз, солиқларимиз аҳолининг гарданига тушмасин деган мақсадда. Охири шаҳар ҳокимиятидан “Сизлар юридик шахссизлар...” деган мазмунда жавоб келди. Бу ҳеч қандай имтиёздан умид қилманг, дегани.

    — Сиз юқорида тўртта бўғин ҳақида гапирдингиз: судья, прокурор, терговчи ва адвокат. Бу занжирда адвокатнинг мавқейи қандай? Илгари адвокатларга беписандлик билан қараш одат тусига кирган эди. Ортда қолган йилда ички ишлар идораларидаги қийноқлар оқибатида бир неча киши вафот этгани ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалди. Мана шундай ҳолатларда адвокатлар ўз ваколатларидан, мавқейидан қанчалик фойдалана олди? Марҳумларнинг яқинларига далда бўла олдими, ҳақиқатнинг тагига етдими?

    — Олдингига нисбатан бирмунча ўзгаришлар бор, лекин эски ҳаммом, эски тос дейиладиган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, ҳимоямдаги фуқаро калтакланганми, қийноққа солинганми, албатта аниқлашга ҳаракат қиламан. Баъзи ҳолларда “дубинка” билан товонига уришади. Из қолмайди деб ўйлашади-да. Лекин адвокат зўравонларнинг мана шундай найрангларини ҳам эътибордан қочирмаслиги керак. Агар сен ички ишлар ходими бўлсанг, Конституцияни, миллий қонунчиликни бузишга нима ҳаққинг бор? Ахир Конституцияда “Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас” деб ёзиб қўйилган-ку (26-модда).

    1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига кўра, ҳеч ким қийноққа ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи муомала ва жазога дучор этилмаслиги керак.
    Фото: УН News

    Агар фуқаро қийноққа солинса, унга тан жароҳати етказилса, бундай ҳолатлар зудлик билан синчиклаб ўрганилиши керак. Калтаклаганлар албатта жавобгарликка тортилиши шарт! Уларни телевизорда, ОАВларида кўрсатиш керак. Иккинчидан, ўша калтаклаган зўравонни ким ишга олди, ким тавсия қилди – ҳаммаси ўрганилиши зарур, кўп ҳолларда улар бирор амалдорнинг қариндоши бўлиб чиқади. Демак, ўша амалдорнинг ўзи ҳам жавобгарликдан четда қолмаслиги керак. Бизда “қамоққа олиш эҳтиёт чораси” деган тушунча бор. Чет элларда гаров пули эвазига судгача очиқда юради. Бизнинг қонунчиликда ҳам – айтяпман-ку, қонунларимиз жуда яхши деб — уй қамоғи, кафилликка олиш, гаров каби чоралар мавжуд, аммо деярли 100 фоиз ҳолатларда қамоққа олиш чораси қўлланади. Мақсад – тазйиқ ўтказиш. Ўзимиз қабул қилган қонунларни ўзимиз бажармаслигимиз, фуқаронинг ҳуқуқларини таъминламаслигимиз норозиликка олиб келади... Дунёдаги вазиятни ҳаммамиз кўриб турибмиз. Ҳамма ёқ алғов-далғов, жанг-у жадал. Худо кўрсатмасин, эртага ташқи ёв бостириб келса, ватан ҳимоясига ким чиқади? Ўз ватанини яхши кўрадиган, унинг Конституциясини ҳурмат қиладиган, қонун-қоидалар ўзини ва яқинларини амалда ҳимоя қилишига ишонган одам чиқади.

    Адвокатни сотиб олишга ёки унга босим ўтказишга уринишлар ҳам бўлади
    Фото: Google Images

    — Сизга адвокат сифатида босим ўтказилганми? Шундай ҳолатларда қандай йўл тутгансиз?

    — Бундай ҳолатлар кўп бўлган. Лекин принципиаллигимни судьялар ҳам, прокурорлар ҳам билади. Шу сабабдан борди-ю, кимдир менга босим ўтказмоқчи бўлса, бошқача йўл тутишади. Яъни “шу мижозни ҳимоя қилманг, ўрнига бой-бадавлат мижоз топиб берамиз” қабилида. Бундан уч-тўрт йил олдин эди, чамамда, Европада чиқиндиларни қайта ишлаш заводини қурган тадбиркор юртимизга келди. 1 млрд 200 миллион доллар сармоя киритиб, Ўзбекистонда ҳам шундай завод қурмоқчи бўлди. Лекин айрим шоввозлар “3-4 сўм узатмасанг, иш битмайди” дея авраб, пулини олмоқчи бўлган. Натижада ҳалиги тадбиркор қўлга тушиб қолди. Менга элчихонадан мурожаат қилиб, ҳимоя қилишимни сўрашди. Кейин маълум бўлдики, ўртада турган ўша шоввознинг ўзи қидирувда юрган фирибгар экан. Хуллас, тадбиркор оқланди, юртига қайтиб кетди, аммо энг ачинарлиси, у таклиф қилган лойиҳа амалга ошмади. Шу пайтгача завод қурилиб, ишга тушган бўлармиди? Бугун Тошкент ҳавоси дунёдаги энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатида етакчи ўринларда турибди. Бу лойиҳа экологиямизни тозалашга хизмат қилиши мумкин эди. Ўша ишда бирмунча босимлар бўлганди.

    Фото: “Дарё”

    — Ғайрат ака, инсон ўз ҳуқуқларини билиши жиноятларнинг, коррупциянинг олдини олади, адолатга хизмат қилади. Лекин энг асосийси, инсон ҳуқуқларни билса, қалбан озод ва эркин бўлади, шундай эмасми? Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидовнинг шундай сўзлари бор: “Қарамликдан қутулсак ҳам узоқ вақт давомида жонимизга сингиб кетган ҳадикдан қутула олмадик”. Назаримда, инсон мана шу ҳадикдан халос бўлиш учун фуқаро сифатида юртнинг чин эгаси эканини англаши керак. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, куч ишлатар тизимлар уни қўрқитиши эмас, унга хизмат қилиши кераклигини тушуниб етиши керак...

    — Бугун “Янги Ўзбекистонда ҳар бир фуқаро эркин ва ҳур яшайди, унинг барча ҳуқуқлари ҳурмат қилинади” деган шиор ўртага ташланган. Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун ички ҳадикдан қутулишимиз керак. Қачонки инсон эркин бўлса, шундагина у юртни ёвдан ҳимоя қилади, ўзига ишонадиган, матонатли, жасоратли, давлатига садоқатли, аждодларига муносиб бўлади. Бундай инсонни тарбиялаш учун унинг онги ўзгариши лозим. Биноларни ким қуради? Инсон. Коинотга ким парвоз қилади? Инсон. Аҳамият беринг: инсон, инсон, инсон. Агар инсонга керакли шароит яратилмаса, керакли қонунлар ишлаб чиқилмаса, у эркин бўлолмайди. У ўз ҳақ-ҳуқуқи ҳимоя қилинишини сезиши, аниқроғи, шунга қатъий ишониши керак. Ўзбекистон Конституциясида ва миллий қонунчилигимизда ёзилган тартиб-қоидалар қоғозда қолиб кетмаётганини, балки ижро этилаётганини ўз кўзи билан кўриши керак. Шунда жамият ҳам, давлат ҳам гуруллаб ривожланади, аҳоли бой бўлади, ҳадиклардан буткул қутулади.

    9 январ, 16:20   Изоҳ (0)   6037
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #адвокат#инсон ҳуқуқлари#қонун бузилиши#адвокатура#қийноқлар
    Олимжон Сафоев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.