Олимжон Сафоев
Муҳаррир
Олимжон Сафоев
Муаллиф мақолалари

28 ёшида фан доктори, 30 ёшида профессор илмий унвонига сазовор бўлган Элёржон Жумаевнинг номи АҚШ, Жанубий Корея ва Европа мамлакатлари илмий доираларида яхши таниш. У 350 дан ортиқ янги турдаги материалларни кашф этган, 10 га яқин халқаро патентларга эга.

Қашқадарёнинг Нишон туманида зиёли оиласида туғилган Элёржоннинг илмий ишланмалари Hyundai Моtors, Samsung, NASА ва Оаk Ridge каби компания ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ этилган. Жорий йилнинг март ойида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган ТМS Аnnual Meeting – 2025 Бутунжаҳон конференциясида Элёржон Жумаев раҳбарлигидаги ўзбек олимларининг илмий иши 1-ўринга сазовор бўлди

Хуршид аканинг ижодхонасида кечган суҳбатда у шоир учун қўрқув ўлим билан баробар экани, нафснинг ақл ва қалбдан устун келишига йўл қўйиб бўлмаслиги, Ислом Каримов билан муносабатлари, қандай қилиб генераллик рутбасидан қуруқ қолгани ва бошқа кўплаб воқеалар ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, урчиб келган маддоҳлик, таниш-билишчилик, гуруҳбозлик жамиятга қандай зиён етказиши, тарихда амирлару хонларнинг ғофиллиги қандай оқибатларга олиб келгани каби долзарб мавзуларда фикр билдирди

Бугунги кунда аҳоли ўртасида турли мақсадлар учун кредит олиш оммалашган. Машина, квартира, ҳатто оддий телефон харид қилиш ёки ОТМда ўқиш учун ҳам банкдан қарз олиш мумкин. Бу тенденциянинг ўзига хос ижобий ва салбий томонлари нимада? Ўзбекистонда нима сабабдан кредит фоизлари юқори? “Кафил” деган тушунчадан воз кечиш мумкинми? Аҳолининг молиявий саводхонлиги қай даражада? “Дарё” мухбири шу каби саволлар билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти, халқаро иқтисодчи Қобилжон Исаев билан суҳбатлашди

Кўплаб юртдошларимиз меҳнат қилаётган Россияда мигрантларга талаблар борган сари мураккаблашиб бормоқда. Борди-ю, улар оммавий равишда Ўзбекистонга қайтиб келса, қандай ижтимоий муаммолар юзага келиши мумкин? Бугунги кунда меҳнатга лаёқатли аҳолимизнинг неча фоизи яширин иқтисодиётда меҳнат қилмоқда? “Дарё” мухбири шу каби саволлар билан тарих фанлари доктори, профессор Анвар Йўлдошевга мурожаат қилди