Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 12,71 сўмга кўтарилиб, 12 825,01 сўм бўлди. Евро 19,84 сўмга ошиб 13 552,19 сўм бўлди. Рубль ҳам 0,25 сўмга кўтарилиб, 128,62 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал ҳам доллар курси ошиб, 12 812,30 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам кўтарилганди.
Изоҳ (0)