• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа Шоу-бизнес

    “Бундан кейин фонограмма орқали концерт қўймоқчи эмасман” — Сардор Мамадалиевнинг жонли ижродаги концерти қандай ўтди?

    Юракка яқин нолалари, ўзига хос овози ва йўналишига эга бўлган хонанда Сардор Мамадалиев  1—5 ноябрь кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида “Сардори менман” номли беш кунлик концерт дастури бўлиб ўтмоқда. “Кўнглимда бир ёр”, “Йиғлатма”, “Ажралишдик” каби қўшиқлари ҳит даражасига чиққан хонанданинг концерт дастурини “Дарё”да томоша қилинг.

    Концертда қизиқчи Элмурод Ҳақназаров бошловчилик қилиб, ҳазиллари билан мухлислар кайфиятини кўтариб турди. Уч блокдан иборат бўлган кечада 21 та қўшиқ куйланди. Концертнинг биринчи қисмида хонанда отаси ҳақида гапириб, шу кунга етишига падарининг дуолари сабаблигини айтди. Вафот этган онаси ҳақида куйлаганда санъаткорнинг ўзи ҳам йиғлади, залдагиларни ҳам йиғлатди.

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров

    — “Биринчи марта тўлиқ жонли ижрода концерт беришим, лекин қийинчилик сезмадим”, дейди Сардор Мамадалиев.  “Аввалги концертларимда 40-50 фоиз жонли айтардим-у, тўлиқ эмас. 100 фоиз жонли ижронинг ўзига яраша завқи бўларкан, мухлислардан энергия оласиз ва уларга янада кўпроғини бера оласиз. Кеча саҳнада турганимда бир хаёл келди — бугун 11-концертим бўлса, нега шу кунгача жонли куйламаганман, дедим ўзимга. Бундан кейин фонограмма орқали концерт қўймоқчи эмасман!”

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров
    “Бу йилги концертда дуэт бўлмайди, сабаби кўнглимдагидек дуэт яратолмадик. Шогирдим Достон Эргашев билан дуэт куйлагандим, Севинч Мўминова билан ҳам қўшиқ айтдим, лекин қачон мен ўйлаган даражадаги дуэт чиқсагина концертда ижро этамиз. Достон фақат жонли куйлайди, Севинчда ҳам жонли ижрода муаммо йўқ. Уларнинг ҳам ҳар куни хизмати бор, иккиси ҳам харидори кўп санъаткор, шунинг учун беш кун давомида концертда ушлаб туролмаймиз”.

    Хонанданинг санъатга қизиқиши бўлган саккиз ёшли ўғли Темурбек “Қоши қаролар” қўшиғидан парчани жонли куйлаб берди.

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров

    — “Концертда 6-7 та қўшиқ премьераси бўлади, қолгани одамларнинг қулоғига таниш ўша барча билган қўшиқлар — “Йиғлатма”, “Кўнглимда бир ёр”, “Ажралишдик”, “Ёр керак менга”, “Қоши қаролар”. Бу қўшиқларни бутун залдагилар менга жўр бўлиб куйлади. Мухлислар маза қилиши учун кўпроқ ҳамма билган қўшиқларни танлашга қарор қилдик”.

    “Ўн йил танаффуссиз концерт қўйдим, буёғига ҳар икки йилда бир қўймоқчиман. Сабаби ёшга ҳам боғлиқ, ёшликда одам чарчамайди, концертга яхшигина куч сарфланади”, дейди хонанда.
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров

    Сардор Мамадалиев эл ардоғида бўлган бир қатор марҳум устоз санъаткорлар ва халқ ҳурмат қилган инсонлар — Ҳожибой Тожибоев, Руслан Шарипов, Абдураим Абдуваҳобов, Мурод Ражабов, Фатҳулла Масъудов, шоирлар Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф, спортчи Мурод Хонтўраев ҳамда Фарҳод Манноповларнинг сурати акс этган видеони катта экранда кўрсатиб, “Унутмоқ осонмас сизларни” қўшиғини куйлади.

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров

    Рэпертуарингизда шўх, рақсбоп қўшиқларга қараганда, дардли куйлар нисбатан кўпроқ. Бунинг ўзига хос сабаби борми ёки характерингизга боғлиқми, деган саволга хонанда қуйидагича жавоб берди:

    — “Мен ҳеч қачон тўй учун ёки бошқа бирор мақсадни кўзлаб қўшиқ ёзмаганман. Қўшиқларимни ўзим басталайман, юрагим нимани буюрса шуни куйлайман. Бизда кўпчилик тўй учун ижод қилади-ку, мен ундай эмасман. Санъатга бизнесга қарагандек қарамайман — илҳом келмаса 2-3 йиллаб ҳам ашула чиқармайман”.

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Худойназаров

    Кун келиб ҳозир оммалашган ретро услубида ҳам қўшиқ куйлашингиз мумкинми деган саволга эса шундай дея жавоб берди:

    — “Бўлиши мумкин, юрак нима деса шуни қиладиган санъаткорман. Менга қолса рок қўшиқлар айтгим келади. Аввалги концертнинг бир блокини рокка бағишладим, лекин ҳеч ким тушунмади. Томиримизда Шарқ қони оқаётгани учун ҳам кўпроқ шарқона қўшиқларга эътиборимни қаратганман. Қўшиқларимнинг 99 фоизини ўзим басталайман”.

    “Концертдан кейин бутун республика бўйлаб гастрол сафарларига ҳам чиқиш режамизда бор. Вилоятдаги мухлисларимизни ҳам шу программа билан кўнглини оламиз”, дейди хонанда.

    Репортажни тўлиқ ҳолда Daryo Lifestyle каналида томоша қилинг.

    04.11.2024, 20:51   Изоҳ (0)   28123
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сардор Мамадалиев#Элмурод Ҳақназаров#Мурод Хонтўраев#Фарҳод Маннопов#жонли ижро

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Умидахон хонадонида тўй, “қошсиз қолган” Марям Тиллаева, 1 миллионлик довонга етган Бобур Мансуров

    16.03.2023, 22:30

    Instagram: Дилноза Кубаеванинг маоши қанча? Юлдуз Усмонова хонадонидан репортаж, Ҳема Малинига “айланган” Мафтуна Шокирова

    24.03.2023, 22:37

    Instagram: Шаҳзода Муҳаммедова Умрада, Муборак Абдуллаевага аталган сюрприз, ашаддий мухлисига 1 млн сўм ваъда қилган Муниса Ризаева 

    26.03.2023, 22:35

    Instagram: Жаҳонгир Позилжоновнинг уйини яна сув босди, “Осмондаги болалар”нинг трейлери эълон қилинди, Озода ва Ҳамдам Собировдан янги клип 

    02.04.2023, 22:43

    “Ҳамкасбларим мени ёқтирмайди” — Сардор Мамадалиев нотўғри йўналишда қўшиқ куйлаши ва 60 ёшдан кейин овозидан айрилиши ҳақида (фото)

    27.07.2023, 12:30

    Instagram: Озодбек Назарбековнинг қизига уйланаётган Ёрқинхўжа Умаров, отасига машина совға қилган Ўткир Шодмонов ва бахтини топган Дилшодбек Каттабеков

    17.09.2023, 22:49

    “Ўйин қурбони бўлдим” — болаликдаги кемтиклар, Истанбулдаги операция ва стадиондаги жанжал сабаб ҳаёти ўзгарган Озода Нурсаидова 49 ёшда (фото, видео)

    10.10.2023, 10:56

    Instagram: Муниса Ризаевага турмуш ўртоғи янги машина совға қилди, СанЖай аварияга учрадими? Туғилган кунини нишонлаётган Сардор Мамадалиев 

    10.10.2023, 21:20

    Прокурор бўлолмаган, 10 ёшида отадан етим қолган ва дадасининг душманлари ҳақида гапиришни истамайдиган Қиличбек Мадалиев 34 ёшда (фото, видео)

    19.01.2024, 15:40

    Ботир Қодиров, Сардор Мамадалиев ёки Шоҳжаҳон Жўраев: Қайси хонанданинг Тошкентдаги “бирров” хизмати нархи 5 минг доллар?

    01.02.2024, 15:30

    Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади (рўйхат)

    27.09.2024, 20:01

    13 йил “запрет”да бўлган ва сўнгги йилларда ташқи кўриниши тубдан ўзгарган Озода Нурсаидова 50 ёшда (фото, видео)

    10.10.2024, 13:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.