Ўзбекистонда 1—4 октябрь кунлари ўртача илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Фақат 2 октябрда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида, 3—4 октябрь кунлари республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 30 сентябрь ва 3—4 октябрда республика бўйича баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат асосан кечалари 1 октябрда 7-12 даража бўлади, 2—4 октябрда 12-17 даражагача кўтарилади. Кундуз кунлари 1—2 октябрда 22-27 даража, 3—4 октябрда 25-30 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Тошкентда 30 сентябрда вақти-вақти билан бир оз ёмғир ёғади. Ҳарорат 20-22 даража бўлади. 1—4 октябрь кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 3 октябрда бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари 1 октябрда 9-11 даража, 2—4 октябрда 13-16 даражагача кўтарилади, кундуз кунлари 1—2 октябрда 24-27 даража , 3—4 октябрда 27-30 даража бўлади.
Изоҳ (0)