Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик фуқаро балконни таъмирлаётганда турар жой биносининг учинчи қаватидан йиқилиб тушди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Ҳодиса 23 сентябрь куни Пограничний кўчасидаги 15-уй ёнида содир бўлган. Уй эгаси бир неча бор ўзбекистонлик эркакни ёрдамга чақирган. У балконда ишлаш жараёнида мувозанатини йўқотиб, пастга йиқилиб, ҳалок бўлган.
2023 йилнинг декабрида шунга ўхшаш иккита ҳолат қайд этилганди. Санкт-Петербургда 49 ёшли Ўзбекистон фуқароси қурилиш майдончасида йиқилиб, касалхонага ётқизилган. Эркак Москва шоссесида ангарларда ишлаётган вақтда баландликдан йиқилиб тушган.
Кудрово шаҳридаги қурилиш майдончасида эса ўзбекистонлик ишчи уч метр баландликдан йиқилиб ҳалок бўлган. Прораб ҳушсиз ҳолда ётган қурувчини топган ва дарҳол тез ёрдам хизматига мурожаат қилган. Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари унинг ўлганини аниқлаган.
Изоҳ (0)