Россиянинг Ленинград вилоятидаги Лодейнополский туманида қудуқ қазиётган пайтда тупроқ кўчиши натижасида ишчилардан бирини босиб қолди.
“78.ru” хабар беришича, воқеа 28 август куни тушдан кейин Пиркиничи боғдорчилик ҳудудида содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар эркакни қутқаришга ҳаракат қилган, бироқ кеч бўлган.
Марҳум 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб, у Санкт-Петербургга ишлаш учун келган. Ишчининг жасади полицияга топширилган.
Изоҳ (0)