Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Остона шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Аэропортда давлат раҳбарини Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов кузатиб қўйди.
Шавкат Мирзиёев иккинчи “Марказий Осиё — Германия” саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни Остона шаҳрига ташриф буюрганди.
Саммитда Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон президенти Марказий Осиёда Германия билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича қарашларини баён қилди ҳамда ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида бир қатор янги ташаббус ва таклифларни илгари сурди.
Давлат раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари ҳамда Германиянинг илғор компания ва банклари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди.
“Марказий Осиё – Германия” форматидаги биринчи саммит ўтган йилнинг 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди.
Изоҳ (0)