Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.
Мусобақаларнинг сўнгги куни стартидан аввал жадвалнинг юқори қисми қуйидагича кўриниш олган. Хитой 94 та олтин, 73 та кумуш ҳамда 49 та бронза медал билан етакчилик қилмоқда. Буюк Британия эса 47 та олтин, 42 та кумуш ва 31 та бронза медал билан 2-ўринни банд этган. АҚШ эса (36-41-25) кучли учликни якунлаб берган.
Ўзбекистон делегацияси 10 олтин, 9 та кумуш ҳамда 7 та бронза медал билан 13-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)